Фатво масаласида янги инновацион сайт ишга тушди!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мўмин-мусулмонларнинг диний мазмундаги саволларига қулай ва тезкор жавоб олишларини таъминлаш мақсадида, интерактив ва инновацион хизматларни ўз ичига олган fatvo.uz сайтини ишга туширди. Мазкур сайт диний савол-жавоб йўналишида энг замонавий хизматларни ўзида мужассам этгани билан алоҳида аҳамиятга...
Сурхондарё вилояти имом-хатиблари ва имом ноиблари учун мажлис ўтказилди
Жорий йилнинг 9-феврал куни Сурхондарё вилоятида фаолият олиб бораётган 111 та жоме масжид имом-хатиблари ва имом ноиблари иштирокида вилоят бош имом-хатиби А.Сайфидинов бошчилигида навбатдан ташқари мажлис ташкил этилди.
Унда А.Сайфидинов томонидан иштирокчилар эътиборига уларнинг меҳнат фаолиятларига доир вазифалари юзасидан масъулият...
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Ассалому алайкум, муҳтарама онахонлар!
Мунис опа-сингиллар!
Дилбар қизларим!
Аввало, сизларни, бутун Ўзбекистон хотин-қизларини гўзаллик ва нафосат айёми – 8 март байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Барчангизга ўзимнинг энг эзгу ва самимий тилакларимни билдириб, доимо оилангиз ва яқинларингиз, эл-юртимиз ардоғида бўлиш бахтини тилайман.
Азиз...
Тўра Боболов: «Тадбиркорлик нони ширин, аммо меҳнати оғир»
Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов секторлар раҳбарлари, мутасадди ташкилот ва муассасалар бошлиқлари иштирокида фаолиятида муаммога дуч келаётган тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.
Вилоят ҳокимлиги томонидан ҳафтанинг ҳар жума куни тадбиркорлар билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқот йўлга қўйилгани хусусий сектор вакиллари...
Бунақа хабарни тарқатиш гуноҳ!
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, бир қиз тушида кўрган эмишки, Қуръони Каримдаги Бақара сурасининг 6 – 7-бетида Пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламнинг киприклари бор эмиш ва уни қайнатиб ичилса, ҳозирги кунда инсониятга таҳдид солиб турган Коронавирусга шифо бўлар эмиш.
Ушбу хабарлар мутлақо...
Коронавирус болаларга юқмайди
Экспертлар бир нарсадан ҳайрон бўлмоқда: янги вирус болаларни четлаб ўтаётган экан. Бунинг сабабини ҳозирча тушунтириша олмаяпти.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоботига кўра, Хитойда жами касалланганлар орасида болалар миқдори фақат 2,4 фоизни ташкил этган. Мана шу 2,4 фоизнинг 2,5 фоизидагина жиддий симптомлар...
Мактаблар ёпилиши ҳақидаги хабарлар ёлғон!
Ижтимоий тармоқларда мактабларда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли 15 март кунидан бошлаб таътил эълон қилиниши ҳақида маълумот тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур тарқатилган маълумот нотўғрилигини маълум қилади. Ўқувчилар ўтган йилларида бўлганидек, 21 март кунидан навбатдаги таътилга чиқади. Таътил...
Самарқандда коронавирус билан касалланган бемор ҳақидаги хабарга ойдинлик киритилди
Коронавирус инфекцияси билан ётқизилган беморлар ҳақидаги хабарлар ёлғон, дея маълум қилди Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.
Расмийларга кўра, ижтимоий тармоқларда тарқалган коронавирус инфекциясининг Самарқандга вилоятига кириб келганлиги ҳақиқатдан йироқ. Шунингдек, РШТЁИМСФ ва вилоят юқумли касалликлари шифохонасида коронавирус инфекцияси билан ётқизилган...
“The Telegraph” нашри Ўзбекистонни коронавирусдан холи, жозибадор мамлакат, дея эътироф этди
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотига кўра, Буюк Британиянинг “The Telegraph” газетаси Ўзбекистонни саёҳат қилиш учун коронавирусдан холи, туристик жиҳатдан жозибадор 19 мамлакат қаторига қўшган.
“Telegraph Travel” ёзувчиси Сара Уилер Ўзбекистонни нур ва ажиб гўзаллик таратиб турувчи...
Коронавирус туфайли Масжидул Ҳарам эшиклари вақтинча ёпилди
Саудия Арабистони кеча коронавирус туфайли Умра зиёратларини тўхтатиб, бугун Масжидул Ҳарам эшикларини ҳам ёпди. Дунё кун тартибидан биринчи ўринни эгаллаган коронавирус таъсири давом этмоқда.
Хитойдан кейин Осиё ва Европадаги давлатлар вирусга қарши кураш чораларини кучайтирмоқда. Вирусдан зарар кўрган давлатлар чора-тадбирларини кўпайтирган бўлса-да, эпидемиядан...