Жорий йилнинг 22-ноябрь куни Термиз шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг 2017 йил 14 ноябрдаги 07-2236-сонли топшириқ хати юзасидан Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хусусан, хорижлик уламолар, дин ходимлари иштирокида ўтказилган халқаро конференцияларнинг мазмун-моҳиятини етказиш, ёшларни миллий анъана ва қадриятларимизга ёт бўлган зарарли таъсирлардан ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокими ўринбоса Ўктам Қобилов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг Президент девони масъул ходими Комилжон Шермуҳаммедов диний маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳатлар моҳияти ва мақсадлари ҳақида гапириб, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ бош ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқларини йиғилиш қатнашчиларига тушунтириб берди.Жорий йилнинг 18 октябрь куни Тошкент шаҳрида “Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон – Озарбайжон мисолида” мавзуида халқаро илмий-амалий конфренция бўлиб ўтгани, унда Озарбайжон, Россия, Буюк Британия, Германия, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлар вакиллари иштирок этганлиги,анжуман меҳмонлари олти кун давомида Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида бўлиб, учрашувлар ўтказишгани, диққатга сазовор жойларни зиёрат қилишгани, Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов иштирок этганлиги ва нутқ сўзлаганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Хомиджон Эшматбеков сўзга чиқиб, имом-хатибларга яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш зиммасига юклатилганлиги ҳақида ва бу ишларни сидқи дилдан бажариш лозимлиги ҳақида гапириб керакли тавсияларини берди.

Йиғилиш сўнгида вилоят вакили Алиакбар Сайфидинов сўзга чиқиб мазмунли суҳбатлари ва керакли тавсияларини беришлик мақсадида узоқ йўлдан ташриф буюрганликлари учун меҳмонларга  ўз миннатдорчиликларини билдирди.

Сурхондарё вилоят вакиллиги.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here