Аллоҳ таолонинг инояти билан яна бир Рамазон ойини қарши олишга тайёргарлик кўриб турибмиз. Бу кунларга етиб келганимиз учун Аллоҳ таолога беадад шукроналар бўлсин. Аввало Рамазон ойи ҳақида сўз юритсак.

Рамазон — ҳижрий йил ҳисобининг тўққизинчи ойи. Ислом динида Рамазон ойида Аллоҳ Муҳаммад саллаоҳу алайҳи васалламга Қуръонни ваҳий қилган деб талқин этилади. Шу сабабли, Рамазон муқаддас ой ҳисобланади, бу ой давомида диндорларга рўза тутиш буюрилади.

Рамазон — арабларда исломдан аввалги тўрт муқаддас ойдан бири; дастлаб ёз фаслига тўғри келган. Ислом дини жорий этилиши арафасида Маккада Рамазон ойида яхши амаллар қилиш (таҳаннус) анъана бўлган. Рамазон ойининг 27-кунига ўтар кечаси Муҳаммад саллаоҳу алайҳи васалламга биринчи ваҳий келган. Рамазонда рўза тутиш ҳижратдан 17-18 ой кейин, яъни қибла томон ўзгартирилгандан бир ойдан сўнг жорий этилган.

Мусулмон мамлакатларида Рамазонга оид маросим ва анъаналар ҳар бир ўллканинг ўзига хос урф-одатларидан келиб чиққан ҳолда ўтказилади. Рамазон ойида кун ботгандан сўнг болалар кўчама-кўча юриб, ҳар бир хонадон эшиги олдида Рамазон қўшиғини айтишади. Рамазон қўшиқлари хонадонга яхшилик, ризқ, фарзанд, барака тилаш, Рамазоннинг муқаддас ойлигини мадҳ этишдан иборат. Рамазон айтиш тугагач, хонадон эгалари Рамазон айтувчиларга нон, ширинлик, пул, кийимлик ва бошқа инъомлар чиқариб беришади.

Рамазон билан боғлиқ кўп саналар ичида Расулуллоҳ Муҳаммад саллаоҳу алайҳи васалламнинг набиралари Ҳусаш таваллуд топган кун (6-кун), Муҳаммад саллаоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Хадича вафот этган кун (10-кун), Бадр жанги куни (17-куни), Муҳаммад саллаоҳу алайҳи васалламнинг Маккага кириб келишлари куни (19-кун), Али ва имом Али ар-Ризо вафот этган кун (21-кун), Али таваллуд топган кун (22-кун) кабилар эъзозланади. Рўзанинг тугаши ийд ал-фитр байрами билан нишонланади. Турли мусулмон мамлакатларида қадимги динларга оид маросим, байрамларни Рамазон ойига тўғри келиб қолиши натижасида Рамазонга оид маросим ва анъаналар ҳам ҳар бир мамлакатда ўзига хос ўтказилад

Аллоҳ таоло айтади: «Эй иймон келтирганлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан олдин ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз қилинди. Энди сизлардан бирор киши касал ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тутолмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади» (Бақара сураси, 183–184-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолодан нақл қилиб айтганларки: «Ҳар бир одам боласининг амали ўзи учун, илло рўзаси бундан мустаснодир.Рўза Мен учундир. Унинг мукофотини Ўзим берурман». Чунки рўза бошқа ибодатлар каби инсон кўзи тушадиган, барча хабардор бўладиган амал эмас. Уни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким кўра олмайди. Шу сабаб Аллоҳ таоло бу амалнинг мукофоти ёлғиз ўзига тааллуқли эканининг хабарини берди.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Рамазон ойидага барча амалларни адо этишимизда ва кўпроқ савобли ишларни бажаришимизда Ўзи мададкор бўлсин!

 

Олтинсой туман “Имом Бухорий”

жомеъ масжид имом хатиби   М.Жуйриков

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here