Бугунги кунда биз ўзбек деган номни унутиб, кимларгадир тақлид қилиб, ўзлигимизни унутмоқдамиз. Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васаллам: «Ким ўзини бир қавмга ўхшатса қиёмат кунида ўша қавмдан бўлиб тирилади» деганлар. Демак биз бугун ружу қўяётган ана шу Динимизга, Миллийлигимизга ва анъаналаримизга тўғри келмайдиган, яъни бугунги давр тили билан айтганда «Оммавий маданият» дея бонг ураётган нарса хаётимизга «МОДА» шаклида кириб келди.  Биз ўзбек халқи ота-боболаримиз-у момоларимиз қандай хаёт кечиришган.

Бугунги кундаги оммалашаётган одатлардан яна бири ёшларнинг тақлид қилиб соқол қўйиши, соқол қўйишнинг ҳам ўзига яраша одоблари бор, соқол қўйиш Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан бўлиб  соқол қўйган инсон одоб-ахлоқли исломдаги арконларига тўлиқ амал қиладиган бўлиши шарт, кўр-кўрона тақлид қилиш ислом динига ва мусулмонлар шанига катта бир доғ бўлиб динни масхара қилиш ўзининг бу нафси йўлида муқаддас ислом динини ниқоб қилишга ўхшайди, яна бошқа бир одатлардан бири ёшлар ва ёш болаларнинг сочларини олишда ён томонидан бир чизиқ қолдириб қириб олиб мода деб олиши ҳам муқаддас ислом динида қайтарилган бўлиб  Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам  қазаъдан қайтардилар.

Мен Нофеъга: «Қазаъ нима?» дедим. У: «Ёш бола бошининг (сочининг) бир қисмини олиб, бир қисмини қолдириш», дедилар. Юртимиздан етишиб чиқган аждодларимиз имом Бухорий, Термизий, Матрудий, Бурхониддин Марғилоний, Нақшбандий, буларни хаётини, бизларга қолдирган илмий меросларини таниш у ёқда турсин икки дунёмиз саодати Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг хаётлари, хаттоки исмларини хам билмаслик жуда ачинарли.

Лекин европа актиёрлари, артисту- фудбалистларини абективкасини тўлиқ биламиз-у, қилган ишларини хаётимизга тадбиқ қиламиз-у  Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламни хадисларини билмаймиз, билсакда амал қилмаймиз.

Нега, нима учун, биз юриш-туришимизда, кийинишимизда, ўзаро мулоқотларимизда ўзимизни кимларга ўхшатаётганимизга бир эътибор қаратишлигимиз лозим.

 

Олтинсой туман «Рахмонберди хожи» жоме масжиди имом хатиби  Абсаломов Зикрулло

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here