Барлавийлар тоифаси Ҳиндистоннинг Абродеш вилоятининг Барилий шаҳрида пайдо бўлгани учун “Барлавийлар” номини олган. Бу тоифа Британия мустамлакаси даврида пайдо бўлган. Улар анбиёлар ва авлиёлар борасида ўта шиддатли ғулувга кетганлари билан машҳур бўлганлар. Бу тоифанинг асосчиси Аҳмад Ризохон ибн Тақий Алихон деган кимса бўлиб, у 1272 – 1340 ҳижрий саналарда яшаб ўтган. У ўзини Абду Мустафо деб атаган. Бу Пайғамбар алайҳис-саломнинг бандаси деган маънони англатади ва мусулмонларда бу исмни инсонга қўйиш мумкин эмас.

Муҳаммад пайғамбар ва авлиёларни ҳар жойда ҳозиру нозир деб эътиқод қиладилар. Воқеликдаги бу хилдаги эътиқод, яъни пайғамбарлар ва авлиёлар ҳар вақт ҳозиру нозирдирлар ҳамда бизнинг нидоларимиздан гарчи узоқда бўлсалар ҳам огоҳ бўладилар, деган эътиқод ширкдир! Чунки бу сифат Аллоҳнинг махсус сифатларидандир! Ҳеч ким бу борада унга шериклик қила олмайди. “Фатовойи Баззозия”да ёзилган: “Гувоҳларсиз уйланса ва Худо, унинг Расули ва фаришталарни гувоҳ қилдим, деса кофир бўлади.Чунки у Расул ҳамда фаришталарни ғайбни билади,деб эътиқод қилган бўлади”. Яна “Баззозия”да бундай дейилган: “Уламоларимиз айтганларки,кимки машойихлар арвоҳлари ҳозир бўлиб, турадилар, деса кофир бўлади”.

Бировнинг ўлими муносабати билан ҳар хил маросимларни ихтиро қилиб олганлар. Бирор киши вафот этган вақтда маййит эгаларига одамларни уч, ўн,қирқ каби маросимларга чақиришларини буюрадилар. Уларга таом ҳозирлашга чақирадилар. Кимки бу ишни қилмаса, жуда қаттиқ маломат қилиб айблайдилар.

Бу каби маросимлар бидъат амал ҳисобланиб, бу ишларни диндан деб эътиқод қилиш гуноҳ ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабида маййит учун уч кун аза тутилади. Таъзия дафндан кейин уч кунгача бўлади. Чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом мотам уч кун бўлишини таъкидлаганлар. Агар ўтган кишига савоб етказиш маъносида бирор эхсон қиладиган бўлса, унинг куни уч, етти, йигирма, қирқ каби кунларга чегараланмайди.

Ғайб масаласидаги фикрларига қўшилмаганларни “кофир” деб эътиқод қиладилар.

Пайғамбар алайҳиссаломни ғайб илмидан хабардор деб биладилар.

Пайғамбарнинг пайғамбарликлари Аллоҳ томонидан берилган. Ҳеч ким Аллоҳдан бошқа бировни ҳамма нарсани билувчи ёки жами нарсани эшитувчи демайди. Худди шундай Аллоҳнинг зоти унинг илоҳлиги ва яратувчилигидир.

Қуръоний оятлар ва ҳадислардан маълумки, (маълумотларни) эгаллаш ва қамраб олиш   ҳамда ғайб илмининг барчаси Аллоҳга хосдир. Ҳақ тарафидаги ушбу сифат халқнинг ҳеч қайсинисига берилмаган. Пайғамбарлар фақат баъзи ғайбий ишлар ҳақида Аллоҳ томонидан ваҳий орқали хабардор қилинганлар. Лекин уларни бутунлай бутунлай ғайбдан хабардор дейиш нотўғри.

  

Олтинсой туман бош имом хатиби  М.Маматқулов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here