Бир муслима бемор ётган насрония қўшнисининг ҳолидан хабар олгани чиқди. Ва уни тўшакда ётганини кўрди. Салом — аликдан сўнг:
— Қўшни, келинг, сизга Қуръони Каримдан ўқиб берай, эшитинг! Тузалиб кетасиз, биз касал бўлсак, Қуръон ила шифо сўраб, дуо қиламиз, тузаламиз, — деди. Насроний аёл:
— Майли, фақат, олдин менга озгина сув беринг, жуда чанқадим, — деди.
Муслима унга сув олиб келди. Ичириб қўйди. Сўнг бошини кўтариб қўйишини сўради, ёстиқ қўйиб баландлаб қўйди.
— Мен бир неча кундан бери туз тотганим йўқ, қорним оч, илтимос, бирон таом тайёрлаб беринг, қарашадиган одамим йўқ, — деди. Муслима:
— Ҳозир, бироз кутинг, емак келтираман, — деди.
Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, иссиқина, жудаям мазали овқат тайёрлаб келди. Насронияни таомлантирди, сув ичирди, ювиқсиз идишларни ювди. Сўнг келиб:
— Қуръондан бирор сурани ўқиб берайми? — деб яна сўради. Насрония кўзларидан кўзёш тўкиб:
— Мен ўқиб беришингиздан олдин Қуръонни сизда кўриб бўлдим, — деди.

Хулоса: Инсонлар сизни ҳатти — ҳаракатингиз, гўзал одоб — ахлоқингиз, чиройли муомалангиз орқали танисинлар. Қуръонни ўқиш, ёдлаш бу матлуб иш. Асосийси У қалбингизда бўлсин! Одамлар уни сизнинг маслакингизда кўрсинлар!

Шеробод тумани “Шеробод”
жоме масжиди имом ноиби: С.Пўлатов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here