Воҳамизда яна бир янги масжид очилди

Шундай муборак Рамазон кунларида Сурхондарё воҳаси аҳли яна бир  хурсандчиликни гувоҳи бўлишди. Жорий йилнинг 01-июнь куни Бойсун туманида янги “Қадимий Дарбанд” номли жомеъ масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоят вакили               Э. Рустамов иштирок этди. Дастлаб янги масжид биносида пешин намози адо этилди. Намоздан сўнг, вилоят бош-имом-хатиби бугунги кунда яратиб берилаётган шароитлар тўғрисида маъруза қилиб буларнинг барчаси тинчликнинг самараси экани ва бандаси шукроналик ҳисси билан яшаши кераклигини таъкидлаб, кечагина Шеробод туманида очилган “Имом Термизий” жомеъ масжиди ҳақида сўзлаб берди ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратларининг саломларини етказди. Бу янги жомеъ масжид Бойсун тумани аҳолиси учун мўътабар манзилга айланишини таъкидлади. Сурхондарё аҳлини мана шундай қўшалоқ хурсандчиликлар тарк этмасин дея тилаклар билдирди.

Шундан сўнг эл-юрт тинчлиги ва юртимиз ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб хайрли дуоларга  қўл очилди.

Қуйида масжид очилишига оид фотолавҳаларни эътиборингизга хавола этамиз.

 

 

 ЎМИ Сурхондарё вилоят вакиллиги котибияти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here