Яқинлашиб келаётган муборак Қурбон ҳайити айёмига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Сурхондарё вилоятидаги барча қабристон ва зиёратгоҳларда умумхалқ хайрия ҳашарлари юқори уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.
Бугун, 20 май куни Жидда шаҳрида ташкил этилган 50-юбилей ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси иштирок этди. Нуфузли тадбирда вазирлар, муфтийлар, уламолар ва ҳаж хизматига алоқадор турли соҳалар етакчилари, экспертлар қатнашди.
Шу йил 19 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раис ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов раислигида Қурбон ҳайитига кўриладиган тайёргарлик масалаларига бағишланган мажлис бўлиб ўтди.
Юртимизда эзгу анъанага айланган ҳашар тадбирлари бугун нафақат ободончилик, балки халқимизнинг жипслиги ва олижаноблигини ифодаловчи умуммиллий ҳаракат сифатида намоён бўлмоқда.
Ислом таълимотига кўра, қабр инсоннинг бу дунёдан у дунёга ўтиш остонасидир. Ҳазрати Усмон разияллоҳу анҳу қабр тепасида турганларида йиғлар эдилар ва бу ҳақда сўрашганда: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Қабр охират манзилларининг аввалгисидир. Агар банда ундан қутулса, кейингилари осон бўлади», деб айтганлар”, дея жавоб берардилар.
Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Май ойи – ҳадис илмлари фан ойлиги» муносабати билан «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси томонидан талаба-қизлар иштирокида маърифий учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Хосиятхон Косимова Ҳаж сафарига кетаётган аёллар билан "Аёлларга хос масалалар" мавзусида суҳбат ўтказдилар.
Диний таълим муассасалари ректор ва директорлари ҳамда талабаларидан иборат делегация Сурхондарёнинг табаррук қадамжолари — "Ҳаким Термизий" ва “Султон Саодат” мажмуаларини зиёрат қилишди.
Бугун, 28 апрель куни Сурхондарёдаги Имом Термизий мадрасасида олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ўртасида “Йилнинг энг яхши Араб тили ва балоғати фани ўқитувчиси” мусобақаси бўлиб ўтди.
Жорий йил 11 апрель куни пойтахтимиздаги «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида у киши таваллудининг 74 йиллигига бағишланган «Ёшларга соф Ислом маърифатини танитиш ва уларни ёт ғоялар таъсиридан асрашда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф асарларининг ўрни» мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топганининг 690 йиллиги муносабати билан реконструкция қилинган Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрди.
Шу йилнинг 8 апрель куни "Имом Термизий" ўрта махсус ислом таълим муассасасида битирувчи курс талабаларининг келгуси фаолияти ва ишга тақсимотига бағишланган тадбир ташкил этилди.
Исломий банк фаолиятини йўлга қўйиш учун Марказий банк лицензияси талаб этилади. Мазкур лицензия амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда берилади ва лицензияларни ёки уларга доир ҳуқуқларни бошқа шахсларга ўтказиш тақиқланади.
Юртимизда миллий спорт турларини ардоқлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан "Муфтий кубоги" мусобақасига старт берилган эди.
Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Бухородаги тарихий обидаларни зиёрат қилмоқда.
Ўзбекистонда Амир Темур таваллудининг 690 йиллиги муносабати билан нуфузли халқаро илмий конференция ўтказилади. 2026 йил 9–11 апрель кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган мазкур анжуман мамлакатимиз илмий-маърифий ҳаётидаги энг муҳим воқеалардан бири бўлиши кутилмоқда.
Шу йил 24 март куни Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидан саралаб олинган гуруҳ раҳбарлари учун махсус ўқув семинари бўлиб ўтди. Ушбу тадбир “Ҳаж – 2026” мавсумини юқори савияда, намунали ва тартибли ташкил этиш, зиёратчиларимизга муносиб шароитлар яратиш мақсадида ташкил этилди.