Ҳозирги кунда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтийси сифатида хизмат қилиб келаётган Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари диний-маърифий соҳада юртимиз равнақи ва халқимиз маънавий тараққиёти йўлида улкан ҳисса қўшиб келмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юртимизда ислом маърифати ва маънавиятини юксалтириш, муқаддас динимиз асл қадриятларини халқимиз ҳаётида кенг тарғиб қилиш йўлида катта хизматлар қилаётган уламоларни алоҳида эъзозлаб келмоқда.