Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Термизшаҳри
Бомдод
05:50
Пешин
13:00
Аср
16:35
Шом
18:15
Хуфтон
19:45
Бош сахифа/Маколалар/Бидьат- хурофотнинг жамиятга таьсири!

Бидьат- хурофотнинг жамиятга таьсири!

Бидьат- хурофотнинг жамиятга таьсири!
 

Ислом дини инсонларни эзгулик, илм-маърифат, адолат ва покликка чорлайди. Динимизда Қуръони карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари мусулмон ҳаётининг асосий манбалари ҳисобланади. Шу билан бирга, дин номидан қилинган, аслида эса шариат асосларига тўғри келмайдиган турли бидъат ва хурофотлардан сақланиш муҳимдир.


Бидъат ва хурофот тушунчалари халқнинг диний ва маънавий ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга. Чунки асоссиз эътиқодлар инсоннинг дунёқарашига, оилавий муносабатларига ва жамиятдаги маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.


«Бидъат» сўзи луғавий жиҳатдан аввал бўлмаган нарсани яратиш, янгилик киритиш маъносини англатади. Диний истилоҳда эса бидъат масаласига уламолар турлича таъриф берганлар. Айниқса, ибодат ва ақида масалаларида Қуръон ва суннатга асосланмаган янги диний амалларни диннинг бир қисми сифатида қабул қилишдан эҳтиёт бўлиш лозим.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у рад қилинади», деб огоҳлантирганлар.


«Хурофот» деганда асоссиз, ҳақиқат ва ишончли диний далилга таянмаган қарашлар, ирим-сиримлар ва турли уйдирмалар тушунилади.


Масалан, айрим одамлар муайян кун ёки сонни омадсиз деб билиши, баъзи нарсаларни кўришни ёмонлик аломати деб қабул қилиши, фолбинлик ва турли ғайриилмий башоратларга ишониши мумкин.
Бундай қарашлар инсонни тўғри сабабларни излаш, илмга мурожаат қилиш ва Аллоҳга таваккал қилишдан узоқлаштириши мумкин.


Хурофот инсоннинг руҳий ҳолати ва қарорларига таъсир қилиши мумкин. Асоссиз қўрқув ва ишончлар баъзан инсонни нотўғри қарорлар қабул қилишга олиб келади.


Масалан, касалликка дуч келганда шифокорга мурожаат қилиш ўрнига фолбин ёки турли асоссиз «даволовчилар»га ишониш салбий оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.


Ислом эса инсонни илм олишга, сабабларни қилишга ва Аллоҳга таваккал қилишга чақиради.
Бидъат ва хурофотлар оилавий муносабатларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Асоссиз иримлар сабабли келин-куёв, қариндошлар ёки қўни-қўшнилар ўртасида тушунмовчиликлар пайдо бўлиши эҳтимол.


Айниқса, ёш авлод тарбиясида хурофий қарашларнинг тарқалиши уларнинг илмга бўлган муносабатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.


Шунинг учун оилада фарзандларга кичиклигиданоқ тўғри диний билим, одоб-ахлоқ ва танқидий фикрлаш кўникмаларини сингдириш муҳимдир.


Бидъат ва хурофот масаласига тўғри ёндашиш ҳар бир мусулмон учун муҳимдир. Ислом дини инсонни жаҳолат, асоссиз ишонч ва алдовлардан халос бўлишга, илм ва маърифатга интилишга чақиради.
Диний билим қанчалик мустаҳкам бўлса, инсон турли асоссиз қарашларга шунчалик кам берилади. Шунинг учун жамиятда соғлом диний дунёқарашни шакллантириш, ёшларни илм-маърифат руҳида тарбиялаш ва ишончли диний манбалардан фойдаланиш муҳим вазифалардан биридир.
Ҳар бир инсон динни тўғри англаш, Қуръон ва суннатга таяниш, хурофот ва асоссиз эътиқодлардан сақланиш орқали ўзининг маънавий ҳаётини янада бойитиши мумкин.

Сизлар билан бир воқеани бахам кўрмоқчиман.

Маҳаллада Малика опа деган аёл яшар эди. У оиласига меҳрибон, фарзандлари ва набираларининг камолини ўйлаб яшарди. Лекин диний билими етарли бўлмагани сабабли айрим ирим-сирим ва хурофий қарашларга ҳам ишонарди.


Бир куни келинининг саломатлигида муаммо пайдо бўлди. Саодат опа қаттиқ хавотирланди. Қўшниларидан бири:
— Фалон жойда бир «фолчи» бор экан, бориб кўрсатинглар, — деб маслаҳат берди.
Малика опа аввал иккиланди, аммо хавотир устун келиб, ўша фолбиннинг олдига борди. У фолбин турли гапларни айтиб, айрим нарсаларни «ёмон аломат» деб талқин қилди ва турли амалларни бажаришни буюрди.

-У келинингизнинг чилтони бор қўл олмаса ёмон бўлади келинингиздан ажралиб қолишингиз мумкин деб- қўрқитибди.

-Буни учун қўл олиш керак дебди.

Малика опа-кимдан қўл олади деб сўраганда мени устозим бор шундан қўл олсин-дебди. Битта қора товуқ, битта қўй, яна бир қанча нарсаларни олиб келишини айтибди.
Малика опа айтилганларни бажарди. Аммо келинининг муаммоси ҳал бўлмади. Аксинча, Малика опанинг қўрқуви янада кучайди. У ҳар бир воқеадан «аломат» излай бошлади. Келини бир оз тузалгандек бўлдию яна бир неча кундан кейин касали зўриқди.

Малика опа ўйга толиб шифокорга олиб бордим касалини учи топилмади, фолбинни ҳамма айтганини қилдим баттар бўлаяпти деб сиқила бошлади.
Қуръон инсонни асоссиз гумонлардан қайтаради.
Бир куни Малика опа яқин қариндошининг уйида диний маросимга қатнашди. Мен суҳбатда  Қуръони каримдаги:
«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан сақланинглар. Чунки баъзи гумонлар гуноҳдир».— деган оятни ўқидим.(Ҳужурот сураси, 12-оят). Бидьат хурофот тўғрисида маьруза қилдим.
Бу сўзлар Малика опанинг қалбига қаттиқ таъсир қилди. У ўзининг қанча вақт давомида турли асоссиз гаплар ва «аломатлар»дан хавотирланиб юрганини ўйлади.
Мен суҳбатда яна— Мўмин инсон ҳар қандай қийинчиликка дуч келганда асоссиз иримларга эмас, Аллоҳ таолога таваккал қилиши керак. Қуръонда: «Ким Аллоҳга таваккал қилса, бас, Унинг Ўзи унга кифоя қилади», дейилган-деб (Талоқ сураси, 3-оят)даги хужжатни айтдим.
Малика опа бу сўзларни эшитиб, кўнглидаги оғирлик енгиллашганини ҳис қилди.
 Фолбинлик ва ғайбни билиш даъволари ҳақида ҳам огоҳлантирдим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир аррофнинг олдига бориб, ундан бирор нарса ҳақида сўраса ва унинг айтганини тасдиқласа, қирқ кун намози қабул қилинмайди».деб огоҳлантирганлар.(Саҳиҳ Муслим)
Бу ҳадис Малика опага янада қаттиқ таъсир қилди. У кимнингдир ғайбни билишига ишониш қанчалик хавфли эканини англади.
— Инсон келажакда нима бўлишини аниқ билмайди. Ғайб илми Аллоҳга хос. Шунинг учун турли фолбин, сеҳргар ва ғайбни биламан деб даъво қилувчиларга эргашишдан эҳтиёт бўлиш кераклигини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у рад қилинади».
деганлар
.(Саҳиҳ Бухорий ва Саҳиҳ Муслим)деб тушунтирдим.

Бу ҳадис мусулмон киши диндаги ибодат ва эътиқод масалаларида Қуръон ва суннатга таяниши кераклигини англатади.
Суҳбатдан кейин опа мени олдимга келиб:
— Мен катта хатога йўл қўйибман. Қўрқувим сабабли турли гапларга ишонибман. Энди тушундим: ҳар бир эшитган нарсамни дин деб қабул қилмаслигим, аввало унинг асосини билишим керак экан, энди нима қилсам Аллох мени кечиради— деди.

— Инсон хатосини англаб, тўғри йўлга қайтса, бу катта неъмат. Илм ўрганинг, дуо қилинг, Аллоҳга таваккал қилинг ва ҳар бир муаммода тўғри сабабларни қилинг, кўпроқ истиҳфор айтинг, Аллоҳ меҳрибон дуо қилинг албатта дуонгизни қабул қилади— деб насиҳат қилдим.

Сўнгра Малика опани келинларини яхши мутахассисга олиб бориб кўратишларини айтдим. Қарангки бир неча ой тўғри ташҳисдан кейин Малика опани келини шифо топди.Бу ишни шундай қолдирмаслик мақсадида фолбинни топиб, у билан профилактик сухбат олиб борилди,тушунтириш ишлари олиб бордик. Бунда маҳалла еттилиги, ички ишлар аралашуви билан назоратга олиниб фолбинлик фаолиятини тухтатишга мувоффақ бўлдик.
Шундан кейин Малика опа ишончли манбалардан илм ўрганишга ҳаракат қилди.
У фарзандлари ва набираларига ҳам ирим-сиримларга эмас, Қуръон ва суннатга таянишни ўргата бошлади.
Бугунги кунда ҳам баъзи инсонлар турли ирим-сирим, фолбинлик, асоссиз башорат ва хурофий қарашларга ишониб қолмоқда. Бунинг энг муҳим сабабларидан бири — диний саводхонликнинг етарли эмаслигидир.Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
«Билмаган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранглар».(Наҳл сураси, 43-оят)деб марҳамат қилади.
Демак, инсон билмаган диний масаласини ишончли ва билимли кишилардан сўраши керак.
Хулоса қилиб айтганда, хурофот инсонни асоссиз қўрқув ва гумонларга етаклайди, илм эса инсонга ҳақиқатни англашга ёрдам беради.
Шунинг учун ҳар бир ота-она фарзандларига тўғри таълим беришга, ҳар бир мусулмон эса эътиқод ва ибодат масалаларида Қуръон ва суннатга таянишга ҳаракат қилиши лозим.
Жаҳолатни — илм, хурофотни — ҳақиқат, қўрқувни эса Аллоҳга таваккал енгади.

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар маслалари бўйича ўринбосари Хосият Касимова

Контакт маълумотлари
Манзилимиз:
Ўзбекистон Республикаси,
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Муҳим саволга жавоб топа олмадингизми?
Телефон орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг.
Биз билан богланинг
это поле обязательно для заполнения
Исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон ракамингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена