Миллий ишонч муносиби!
Ҳозирги кунда Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтийси сифатида хизмат қилиб келаётган Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари диний-маърифий соҳада юртимиз равнақи ва халқимиз маънавий тараққиёти йўлида улкан ҳисса қўшиб келмоқдалар.Шайх хазратларининг давлатимиз рахбари томонидан “Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан тақдирланишлари бутун Ўзбекистондаги биз каби диний соҳа вакилларини ҳам тўлқинлантириб юборди. Ушбу орден Шайх ҳазратлари бошчилигида биз уламоларга хам ҳудди шундай юксак эҳтиром кўрсатилгандек чексиз қувондик!
У зотнинг Ислом илмлари борасида чуқур билимга эга экани, замонавий таҳлил қилиш қобилияти, ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиши барча томондан юксак эътирофга сазовордир. Хусусан: Диний соҳага оид ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, мамлакатимизда бағрикенглик ва мулоқот маданиятини мустаҳкамлашда фаол иштирок этмоқдалар. Ёш авлод тарбиясида диний-маърифий қадриятларни сингдириш, уларни соф эътиқод ва соғлом фикр руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратган холда 20дан ортиқ китоблари ҳам нашр этилди. Халқаро диний анжуманларда юртимиз номидан иштирок этиб, Ўзбекистонда диний эркинлик ва миллатлараро тотувликни кенг тарғиб қилмоқдалар. Масжидлар, таълим муассасалари ва диний арбоблар фаолиятини мувофиқлаштиришда самарали раҳбарлик кўрсатиб келмоқдалар.
Илмий-маърифий ишларини давом эттириб, Ислом динининг асл инсонпарварлик ва тинчликпарварлик моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилмоқдалар. Шайх ҳазратларининг бу каби фидокорона меҳнатлари нафақат диний доираларда, балки кенг жамоатчилик орасида ҳам катта ҳурмат ва эътиборга сазовор бўлмоқда. У зотга келгусида ҳам муваффақият, соғлик-саломатлик ва буюк мақсадлар йўлида бардавом фаолият тилаб қоламиз.
Сариосиё тумани "Хожа Мухаммад Порсо" жомеъ масжиди
имом-хатиби М. Бадалбоев