Мустакиллигимизнинг 34-йиллиги байрами давом этмокда
Махаллаларда, туманларда, вилоятимизни чекка-чекка худудларида хам байрам жуда чиройли давом этмокда. Биз имом хатиблар маьрузаларимизда, ижтимоий тармоқларда "Мустакиллик олий неьмат","Тинчлигимиз абадий булсин", "Тинчликни кадрига етинг", "Мустакиллигимизни 34-йиллиги" мавзуларда маьрузалар килмокдамиз.
Бизлар маьрузаларимизда Диний-маьрифий сохамиздаги катта-катта йутукларимизни такрор-такрор айтмокдамиз. Бизларнинг Энг хурсанд булганимиз, Ислом дини таълимотини кенг ёйиш, халқимизни дину диёнатли, ҳалол-пок, элу юртига муҳаббатли қилиб тарбиялаш, ёшларни рушду ҳидоятга бошлаш йўлидаги хизматлари инобатга олиниб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мустақиллигимизнинг ўттиз тўрт йиллик байрами муносабати билан Президент фармонига мувофиқ “Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан тақдирландилар.
Буюк муҳаддис бобомиз Имом Бухорий номидаги ушбу мукофотнинг Муфтий ҳазратга тақдим этилгани юксак эҳтиром ва улкан шарафдир. Зеро, Янги Ўзбекистон бунёдкори бўлган Президентимиз томонидан Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ушбу нуфузли мукофотга муносиб деб топилиши бежиз эмас. Аллоҳ таолонинг инояти ила Ватан равнақи, дин ривожи ва халқ саодати йўлидаги 35 йилдан зиёд вақт мобайнидаги меҳнат самарасидир.
Биз имом хатиблар Хазратимизга берилган олий мукофот Билан фахрланиб,рухланиб,диний сохамиздаги ишларимизга янада куч гайрат Билан бел богладикки,Хар сохада узимизни курсатишга харакат килмокдамиз.
Вилоятимиз вакиллиги раиси Расулжон Абдуллаев ташаббуслари Билан ташкил этилаетган спорт уйинлари булсин,"Заковат"мусобакалари булсин,биз барча имом хатиб ва ноиб имомлармиз шижоат Билан катнашмокдамиз.
Ушбу ташкил этилаетган тадбирлар,берилаетган мукофотлар,эьтибор,эьтирофлар бизларга куч-гайрат бермокда.
Ангор туман Намоз хожи Бобо жоме масжиди имом хатиби Хушбоков Кулмирза домла.