![]()
Барчамизга маълумки фарзанд инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжиридир. Яхши солиҳ ва баркамол фарзанд ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етиштирувчи дилбанди. Фарзандлар “Жаннат райхонлари” деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, соғлом, яхши фазилатлар соҳиби бўлгандагина ота-онасига рахмат ва бахт-саодат хурсандчилик келтиради.
Она–хомиладорлик вақтида вужудида ўсаётган, ривожланиб бораётган фарзандини иссиқ тафтини ҳис қилиб яшайди. Аллоҳ таълонинг яратиб қўйган мўжизалари ичида фарзандни дунёга келиши ва унинг ризқини онанинг кўкраги орқали бериб қўйишининг ўзи яна бир тасаннолар айтадиган мўжизалардан биридир.Фарзанд дунёга келиши билан ярим соат ўтмасдан она кўкрагини боласига бериши лозим. Она сутини эмиб,соғлом катта бўлиш ҳуқуқи янги туғилган ҳар бир гўдакнинг бу дунёдаги илк эҳтиёжи ҳисобланади. Илмий тадқиқотлар ҳам шуни кўрсатадики,янги туғилган боланинг соғлом улғайиши учун она сутидан файдолироқ озуқа йўқ. Чунки Аллоҳ таъло фарзанд она қорнида вақтида сут безларини ҳам ривожлантириб бола туғилиши билан унинг ризқини бериши учун онанинг кўкрагига сут беради. Шундай экан имкон қадар болани она сути билан озиқлантириш зарур.
Ислом динида ҳам бу масалалга катта эътибор берилган.Шунингдек диний манбаларда болани эмизиш муддатлари баён этилган. Жумладан “Бақара” сурасининг 233 оятида “Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар (бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир” дейилган.Гўдакни туғилганидан то уч ой ва унда кўпроқ вақт ўтмасдан туриб у ёқ бу ёққа кўтариб юрмаслик керак. Чунки бу пайтда улар она қорнидан эндигина чиққан таналари заиф бўлади. Тиши чиққунига қадар ошқазонлари ва хазм қилиш қуввати заиф бўлгани туфайли уларга сут бериш билан чекланиш лозим.Қачон тишлари чиқиб ошқазонда қувват ҳосил қилса,таом билан озиқланадиган бўлади. Аллоҳ таъло боланинг таомга ҳожати тушмагунича унинг тишлари чиқишини кечиктириб туради. Бу эса Аллоҳнинг ҳикмати,лутфи ҳамда она ва унинг кўкрагига раҳм қилинганидир. Зеро шунда чақалоқ она кўкрагини тишлаб олмайди. Момоларимиз она сути билан улғайган бола соғлом,бақувватли бўлишларини айтишлари бежиз эмас.Чунки она сути таркибида боланинг яхши ривожланиши учун керакли барча озиқ моддалар борлиги ва она сути бола организмида енгил ҳазм бўлиши ҳаммамизга маълум.
Ҳозирда кўплаб ёш келинларимиз қоматим бузилади деб ёки бўлмаса сути кам деб фарзандига кўкрагини бермай қўйишади. Улар билганларида эди Аллоҳ таъло кўкрак сути билан фарзандини эмизган онага ажр ва савобларни бисёр беришини, Аллоҳ таъло берган неъматдан фарзандини маҳрум қилмасдилар. Чақалоққа она сутини талаб қилганда бериш лозим.Она сутининг файдоли хусусияти ҳеч бир жонзот сутининг калориясига тенглаштирилмайди. Она сути болага куч-қувват бериши билан бирга ақлий мўьжиза яратиш имконини беради. Аёл қалбида меҳр товланса,кўкрагидан меҳр булоғи чашма каби отилиб чиқади.Гўдакнинг очиққанини у йиғламасидан беш ўн дақиқа олдинроқ она ҳис қилади,гарчи у йироқда бўлса ҳам.Она соғлом бўлса бола соғлом бўлади. Юртимиз тинчлиги осойишталиги учун оналар соғлом фарзандлар баркамол ва бақувват бўлиб ўсиш насиб айласин.
ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин-қизлар маслалари бўйича ёрдамчиси Хосият Косимова.