Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Термизшаҳри
Бомдод
06:35
Пешин
13:00
Аср
15:45
Шом
17:30
Хуфтон
19:00
Бош сахифа/Маколалар/Она сути — ҳаёт неъмати

Она сути — ҳаёт неъмати

Она сути — ҳаёт неъмати

Она сути Аллоҳ таолонинг инсонга берган энг буюк неъматларидан биридир. Янги туғилган чақалоқ учун она сути нафақат озуқа, балки шифо, муҳофаза ва меҳр манбаидир. Табиатнинг ўзи томонидан яратилган бу мўъжиза ҳеч қандай сунъий озуқа билан алмаштириб бўлмайди. Она сутининг аҳамияти жуда мухимдир. Она сути бола туғилган биринчи кундан бошлаб унинг организмига мос тарзда ишлаб чиқилади. Унда бола учун зарур бўлган барча витаминлар, оқсиллар, ёғлар ва иммун ҳимоя моддалари мавжуд.

Пайғамбаримиз Муҳаммад ҳам она сутининг аҳамиятига алоҳида эътибор берганлар. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

“Оналар болаларини икки йил тўла эмизсинлар” (Бақара сураси, 233-оят)

Бу оят она сути боланинг соғлом ўсиши учун қанчалик муҳим эканини кўрсатади.

Она сути — шифо ва ҳимоя эканлигини англаб етмоғимиз зарурдир.

Она сути болани кўплаб касалликлардан ҳимоя қилади. Эмизикли болаларда:

иммунитет кучли бўлади; ич кетиш ва инфекцион касалликлар кам учрайди;

ақлий ва жисмоний ривожланиш яхшироқ бўлади. Айниқса, туғилгандан кейинги биринчи сут — оғиз сути (колострум) жуда қимматли бўлиб, у болани турли касалликлардан асрайдиган табиий вакцина ҳисобланади.

Она сути фақат бола учун эмас, она саломатлиги учун ҳам фойдали:

туғруқдан кейин организмнинг тикланиши тезлашади;

кўкрак бези ва бачадон касалликлари хавфи камаяди;

она билан бола ўртасида меҳр-оқибат мустаҳкамланади.

Она боласини эмизар экан, бу амал унинг учун ҳам савобли ибодат ҳисобланади. Чунки у фарзандини ҳалол ризқ билан боқмоқда. Болани  эмизиш маънавий тарбия манбаидир.

Она сути билан болага нафақат жисмоний озуқа, балки маънавий поклик, меҳр ва раҳм-шафқат ҳам улашилади. Она болани эмизар экан, яхши ният, дуо ва пок қалб билан амал қилса, бу боланинг келажак тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади.

Она сути — Аллоҳнинг беқиёс неъмати. Уни қадрлаш, болаларни она сути билан боқишга аҳамият бериш ҳар бир оиланинг, айниқса оналарнинг муқаддас бурчидир. Соғлом фарзанд — соғлом жамият пойдеворидир. Бу пойдевор эса, аввало, она сути билан қурилади.                                                                  

 

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосари Хосият Қосимова
Контакт маълумотлари
Манзилимиз:
Ўзбекистон Республикаси,
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Муҳим саволга жавоб топа олмадингизми?
Телефон орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг.
Биз билан богланинг
это поле обязательно для заполнения
Исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон ракамингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена