Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Термизшаҳри
Бомдод
06:35
Пешин
13:00
Аср
16:30
Шом
18:15
Хуфтон
19:45
Бош сахифа/Маколалар/Президентимиз Ш.Мирзиёвнинг Мурожаатномаси

Президентимиз Ш.Мирзиёвнинг Мурожаатномаси

Президентимиз Ш.Мирзиёвнинг Мурожаатномаси — адолат, маърифат ва масъулиятга даъват!

Юртимиз тараққиётида муҳим аҳамият касб этган сиёсий-ижтимоий воқеалардан бири — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномаси бўлди. Ушбу Мурожаатнома мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларини қамраб олган, халқ фаровонлигини оширишга қаратилган устувор вазифалар ва аниқ мақсадларни ўз ичига олган муҳим дастурий ҳужжат сифатида аҳамият касб этади.

Мурожаатномада аввало инсон қадрини улуғлаш, адолатли жамият барпо этиш, қонун устуворлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Президентимиз давлат идоралари халққа хизмат қилиши, ҳар бир раҳбар ўз масъулиятини чуқур ҳис этиши лозимлигини қатъий таъкидладилар. Бу эса “Давлат — халқ учун” тамойилининг ҳаётга чуқур сингиб бораётганини кўрсатади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Албатта, Аллоҳ адолатни, яхшиликни ва қариндошларга яхшилик қилишни амр этади» (Наҳл сураси, 90-оят), деб марҳамат қилади. Ана шу улуғ ҳикматга ҳамоҳанг равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномаси ҳам адолат, инсон қадри ва маърифатни улуғлаш ғоялари билан суғорилган муҳим дастурий ҳужжат бўлди. Президентининг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасини тинглаб биз отинойилар ҳам 2026 йил ҳалқ манфаати учун барча ҳаракатларимизни ишга солиб махалаларда хотин қизлар билан маьнавий маьрифий тдабиларни ўтказишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Президентимиз томонидан камбағалликни қисқартириш, муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, меҳнат қилиб ҳалол ризқ топиш учун шароит яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса исломдаги садақа, эҳсон ва ўзаро ёрдам каби улуғ фазилатлар жамият ҳаётида мустаҳкам қарор топаётганини кўрсатади. Чунки динимизда инсоннинг қадри унинг бойлигида эмас, балки тақвоси ва яхши амалларида экани уқтирилади. Мурожаатномада ёшлар тарбияси ва таълим масаласи ҳам муҳим ўрин эгаллади. Ислом дини илм олишни ҳар бир мусулмон учун фарздек улуғлайди. Президентимиз томонидан таълим, илм-фан ва маънавият уйғунлигига берилган эътибор — келажак авлодни билимли, одобли ва ватанпарвар қилиб тарбиялашга қаратилган эзгу мақсадларни ифода этади.

Шунингдек, оила муқаддаслиги, хотин-қизларни эъзозлаш, оналарни ҳурмат қилиш масалалари Мурожаатноманинг маънавий-тарбиявий руҳини янада бойитди. Пайғамбаримиз (с.а.в.): «Сизларнинг энг яхшиларингиз — аҳли оиласига яхши муносабатда бўлганларингиздир», деган ҳадиси шариф бу борада ҳар биримиз учун ибратдир.

Мурожаатномада давлат ва жамият ҳаётида ҳалоллик, масъулият ва халқ манфаатларини устувор қўйиш масалалари алоҳида таъкидланди. Ислом таълимотида раҳбарлик — омонат ҳисобланади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.): «Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз қўли остидагилар учун масъулсиз», деб марҳамат қилганлар. Шу маънода, Мурожаатнома ҳар бир раҳбар ва мутасаддини халққа сидқидилдан хизмат қилишга, масъулиятни чуқур ҳис этишга даъват этмоқда.

Президентнинг навбатдаги Мурожаатномаси — адолатли жамият барпо этиш, маърифатли авлод тарбиялаш ва инсон қадрини улуғлаш йўлида барчамизни бирдамликка чорловчи маънавий-тарбиявий дастурдир. Ушбу Мурожаатнома халқимиз қалбида яхшиликка интилиш, Ватан тақдири учун масъулият ҳиссини янада мустаҳкамлайди.

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ўринбосари Хосият Қосимова

Контакт маълумотлари
Манзилимиз:
Ўзбекистон Республикаси,
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Муҳим саволга жавоб топа олмадингизми?
Телефон орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг.
Биз билан богланинг
это поле обязательно для заполнения
Исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон ракамингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена