Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Термизшаҳри
Бомдод
06:35
Пешин
13:00
Аср
16:30
Шом
18:15
Хуфтон
19:45
Бош сахифа/Янгиликлар/Қорақалпоғистонда дин ва маданият вакиллари билан учрашув ўтказилди

Қорақалпоғистонда дин ва маданият вакиллари билан учрашув ўтказилди

« Назад

7489


Қорақалпоғистонда дин ва маданият вакиллари билан учрашув ўтказилди

505346b81b42e579d36126f2eca321d1af2fa514

Шу йил 27 декабрь куни Қорақалпоғистон санъат саройида маданият ходимлари ва дин вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.


Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарор ва фармонлар, шу орқали яратилган имтиёз ва имкониятлар ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди.


Шунингдек, қисқа вақт ичида Қорақалпоғистон тарихи саҳифаларида ўзига хос ўрин эгаллаган муҳим янгиликлар, бугунги кунда амалга оширилаётган кенг кўламли эзгу ишлар ҳамда олдинда турган устувор вазифалар хусусида фикр алмашилди.


Айтиб ўтиш жоизки, яқин вақт ичида Қорақалпоғистонда чин маънода тарихий аҳамиятга эга ислоҳотлар амалга оширилиб, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари, жамиятнинг барча қатламлари учун илгари бўлмаган кенг имтиёз ва имкониятлар яратилди. Ушбу ислоҳотлар ва ташаббуслар учрашув давомида аниқ мисоллар билан ёритиб берилди.


Шундан сўнг иштирокчиларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб олинди.


Учрашув якунида юртимиз тараққиёти йўлида муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ маданият ходимлари ва дин вакиллари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси томонидан муносиб рағбатлантирилди. 


Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти

Матбуот хизмати


Контакт маълумотлари
Манзилимиз:
Ўзбекистон Республикаси,
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Муҳим саволга жавоб топа олмадингизми?
Телефон орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг.
Биз билан богланинг
это поле обязательно для заполнения
Исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон ракамингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена