Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Термизшаҳри
Бомдод
06:15
Пешин
13:00
Аср
15:55
Шом
17:40
Хуфтон
19:10
Бош сахифа/Янгиликлар/Мини-футбол мусобақасининг Республика босқичи бошланди

Мини-футбол мусобақасининг Республика босқичи бошланди

« Назад

3559


Мини-футбол мусобақасининг Республика босқичи бошланди

photo_2025-10-21_14-35-56

Бугун, 21 октябрь куни “Муфтий соврини – 2025” мини-футбол мусобақасининг республика босқичига расман старт берилди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликлари томонидан ўтказилган саралаш босқичларида ғолиб чиққан жамоалар, уларнинг мураббийлари, шунингдек, вилоят бош имом-хатиблари иштирок этмоқда.

Очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков мазкур мусобақа республика бўйлаб диний соҳа вакилларини бир майдонга жамлаш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни рағбатлантириш ҳамда диний ходимлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, беллашувнинг манфаатли бўлишини ва иштирокчи жамоаларга зафар сўраб хайрли дуолар қилди. 

Маълумот ўрнида, мусобақа ФИФАнинг мини-футбол қоидалари асосида ним чорак финал, чорак финал, ярим финал ва финал босқичлари тартибида ўтказилмоқда. Финал учрашуви эса 22 октябрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилликлари жамоалари ўзаро беллашмоқда. 
Мусобақа тафсилотларини каналимизда кузатиб боринг. 

photo_2025-10-21_14-36-11

photo_2025-10-21_14-36-09

photo_2025-10-21_14-36-04

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


Контакт маълумотлари
Манзилимиз:
Ўзбекистон Республикаси,
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Муҳим саволга жавоб топа олмадингизми?
Телефон орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг.
Биз билан богланинг
это поле обязательно для заполнения
Исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон ракамингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена