Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Термизшаҳри
Бомдод
04:20
Пешин
13:00
Аср
18:15
Шом
20:00
Хуфтон
21:30
Бош сахифа/Янгиликлар/Муқаддас масканлардаги ободлик ишлари халқимиз ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этди

Муқаддас масканлардаги ободлик ишлари халқимиз ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этди

« Назад

11451


Муқаддас масканлардаги ободлик ишлари халқимиз ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этди

7fd4cd8fa9a4f44239cfc092cc6d70d323a09d63

Юртимизда эзгу анъанага айланган ҳашар тадбирлари бугун нафақат ободончилик, балки халқимизнинг жипслиги ва олижаноблигини ифодаловчи умуммиллий ҳаракат сифатида намоён бўлмоқда.
Хотира ва қадрлаш куни ҳамда муборак Қурбон ҳайити байрамлари олдидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг қабристонларни обод қилиш ва зиёрат одоблари юзасидан аҳолига қилган мурожаатига ҳамоҳанг тарзда хайрия ҳашарлари ўтказилди.
«Поклик — иймоннинг ярмидир», деган ҳадиси шарифга амал қилган ҳолда, республика бўйлаб 2 160 та масжид, қабристонлар ва 195 та зиёратгоҳ ҳудудида ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
Мазкур хайрли тадбирлар доирасида тизимдаги ташкилотлар томонидан ҳудудларда 257 мингдан ошиқ бир йиллик ва кўп йиллик гул кўчатлари ўтқазилди. 3 млн. квадрат метрдан зиёд майдон тозаланиб, тартибга келтирилди. Дарахтлар парваришига ҳам алоҳида урғу берилиб, 56 752 дона дарахт ва қарийб 138 минг квадрат метр деворлар оқланиб, кўркам ҳолатга келтирилди. Тозалик ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида 1 266 та махсус техника жалб этилиб, 23 минг тоннадан ортиқ чиқинди олиб чиқилди.
Ушбу савобли тадбирларда соҳа ходимлари ва кўнгилли юртдошларимиздан иборат 142 000 нафар иштирокчи фаол қатнашиб, муносиб ҳиссаларини қўшди.
Бу каби амаллар ҳудудларнинг кўркам қиёфа касб этиши билан бирга, жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибат, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилмоқда.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 


Контакт маълумотлари
Манзилимиз:
Ўзбекистон Республикаси,
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Муҳим саволга жавоб топа олмадингизми?
Телефон орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг.
Биз билан богланинг
это поле обязательно для заполнения
Исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон ракамингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена