Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Термизшаҳри
Бомдод
04:20
Пешин
13:00
Аср
18:15
Шом
20:00
Хуфтон
21:30
Бош сахифа/Янгиликлар/Одинахон Муҳаммад Содиқ иштирокида талаба-қизлар учун илмий суҳбат

Одинахон Муҳаммад Содиқ иштирокида талаба-қизлар учун илмий суҳбат

« Назад

8941


Одинахон Муҳаммад Содиқ иштирокида талаба-қизлар учун илмий суҳбат

67ad0534914c4717346db53c9617c598c58ee8c0

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида «Май ойи – ҳадис илмлари фан ойлиги» муносабати билан «Ҳадис ва ислом тарихи фанлари» кафедраси томонидан талаба-қизлар иштирокида маърифий учрашув ташкил этилди.

Тадбирга фахрий меҳмон сифатида «Ҳилол-нашр» нашриёти директор ўринбосари, олима Одинахон Муҳаммад Содиқ таклиф этилди.


Одинахон Муҳаммад Содиқ ўз маърузасида ҳозирда тадқиқ қилаётган «Саҳиҳ Бухорий ривоятида аёл ровийларнинг ўрни» мавзусидаги илмий янгиликлар билан ўртоқлашди.

Суҳбат давомида «Саҳиҳул Бухорий» асарининг авлодларга етиб келишида нафақат эркак муҳаддислар, балки аёл ровийларнинг ҳам хизмати беқиёс экани алоҳида таъкидланди. Машҳур аёл ровийлар ҳақидаги маълумотлар ва илмий далиллар тақдимот орқали талабаларга батафсил тушунтирилди.


Тадбир якунида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Мазмунли ва илмий суҳбат учун Одинахон Муҳаммад Содиққа институт маъмурияти номидан миннатдорчилик билдирилиб, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди. 

Oliymahad.uz

 


Контакт маълумотлари
Манзилимиз:
Ўзбекистон Республикаси,
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Муҳим саволга жавоб топа олмадингизми?
Телефон орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг.
Биз билан богланинг
это поле обязательно для заполнения
Исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон ракамингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена