Сариосиё туманида амалий тадбир ўтказилди
2025 йил 15 сентябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари – раис ўринбосари З.Эшонқулов, молиявий назорат ва таҳлил бўлими бошлиғи И.Зуҳриддинов, Масжидлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Камолов, молиявий назорат ва таҳлил бўлими ходимлари У.Тожиев, М.Шерматов, Н.Абдурашидов ҳамда Т.Худойқуловлар Сурхондарё вилоятига ташриф буюришди.
Ташриф доирасида Ишчи гуруҳ раҳбарияти Имом Термизий номидаги ислом институти, “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ҳамда Имом Термизий халқаро-илмий тадқиқот марказида бўлиб, муассасаларда олиб борилаётган ишлар ҳамда талабалар суҳбатлашиб уларни қийнаб келаётган савол ва камчиликлари ўрганиб чиқилди.
Бундан ташқари ташриф жараёнида ташкил этилган “Қуръон курси” фаолияти ва у ердаги таълим сифати самарадорлиги яқиндан ўрганилди ҳамда масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Институт ва ўрта махсус таълим муассасаси талабалари учун қурилаётган иншоотлардаги қурилиш жараёнларини кўздан кечиришди. Кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудуддаги ишчилар ва мазкур қурилиш жараёнларига бош-қош бўлаётган инсонлар ҳақига дуолар қилиниб, Мусулмонлар идораси раҳбариятининг салом ва ташаккурлари етказилди.
Ишчи гуруҳ раҳбарияти Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси талабалари ва муассаса ўқитувчилари билан ҳам учрашишди.
Учрашувда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари З.Эшонқулов Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2025 йил
21 апрелдаги ПФ-68-сон фармони мазмун-моҳияти хусусида тўхталиб, бугунги кунда илм олишда Президентимиз томонидан барча етарли шарт-шароитлар яратиб берилгани, жумладан, институт ва ўрта махсус таълим муассасаси талабалари учун ётоқхона, ошхона, спорт комплекслари ва бошқалар қуриб берилаётгани ҳақида сўз юритди.
Ишчи гуруҳ раҳбари фикрини давом эттирар экан, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси – муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига кўра “Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланиши – Ўзбекистон Республикасида Ислом динининг соф ғоясини тарғиб этиш, аҳолига ҳанафийлик, нақшбандийлик ва мотуридийлик таълимоти ва ақидасини тушунтиришдаги Мусулмонлар идораси ва унинг тасарруфидаги муассасалар жамоасининг хизматлари учун берилган мукофот эканлигини таъкидлаб ўтди.
У ўз сўзида аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилишда Ватан ва халқ олдидаги катта масъулиятга жавобан кучли илм олиш ва бу йўлда тинимсиз ҳаракат қилиш зарурлигини уқтириб ўтди.
Учрашувда таълим муассасалари раҳбарият ва ўқитувчиларининг тавсиялари асосида ҳадис ва фиқҳ илмларида энг кучли ҳамда Термизийлар илмий меросини ўрганишда фаол бўлган бир гуруҳ талабалар номлари зикр этилиб, уларнинг тўлов-шартнома маблағлари тўлаб берилиши таъкидланди.
Ишчи гуруҳ раҳбарияти вакили – Масжидлар билан ишлаш бўлими бошлиғи М.Камолов бугунги кунда масжидлардаги шарт-шароитлар ва у ердаги кадрларга бўлган эҳтиёж ҳақида гапириб, келгусида битирувчиларни иш билан таъминлаш борасидаги режалар хусусида тўхталиб ўтди.
Ташриф мобайнида Ишчи гуруҳ раҳбарияти Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан нашр этилган адабиётлар билан танишди ҳамда Термиз шаҳар Ҳаким Термизий жоме масжидида масжид маъмурияти ва ходимлари ҳамда масжидга келган аҳоли билан учрашув ўтказди.
Шундан сўнг.
Ҳаким Термизий мажмуасига ташриф буюрилиб, аллома мақбараси зиёрат қилинди.
Куннинг 2-яримида Ишчи гуруҳ раҳбарияти Сариосиё туманига йўлга чиқишди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг 2025 йилнинг 5 июнь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши йиғилишида ҳожиларнинг “Янги Ўзбекистоннинг фидойиси бўлиб, маънавият тарғиботчисига айланамиз” ташаббуси доирасидаги кўрсатмасига асосан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган намунавий-амалий тадбирларнинг навбатдагиси 2025 йил 16 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари Зайниддин домла Эшонқулов бошчилик қилди.
Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Домуло Шоқосим” масжидида ўтказилган ташкилий йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассислари, Сурхондарё вилояти вакиллиги раҳбарияти, туман бош имом-хатиблари ҳамда отинойилари, шунингдек, Сариосиё туманидаги масжид имом-хатиблари, ноиблари, отинойилар, “Ҳаж-2025” зиёратчилари ва маҳалла раислари таклиф қилинди.
Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида Сурхондарё вилояти вакиллиги раҳбарияти, туманлар бош имом-хатиблари, шунингдек тажрибали имом-хатиблардан таркиб топган Ишчи гуруҳ тузилди.
Ишчи гуруҳнинг вазифалари тақсимлаб берилди. Зайниддин домла Эшонқулов амалга ошириладиган ишлар кўлами, Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда имом-хатиблар ҳамкорлигининг муҳим жиҳатларини тушунтирди. Мақсад имом-хатибнинг маънавий-маърифий ҳамда масжидни бошқариш йўналишларидагифаолиятини яқиндан ўрганиш, улар билан биргаликда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш, уларга амалий кўмак ва маслаҳат беришдан иборат эканлиги таъкидланди.
Сариосиё туманидаги имконияти чекланган “Аёллар мурувват уйи”га ташриф буюрилиб, ногиронлиги бўлган шахслар ҳолидан хабар олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ажратилган 2 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, ноиронлик аравачаси ҳамда кундалик фойдаланиш учун анжомлардан иборат жами 20 000 000 сўмлик ҳайриялар улашилди.
Сариосиё туманидаги Сангардак-Тошкент йўналишида янги қурилаётган йўл қурилиш ишлари билан танишиб, ишчиларга дуо хайр қилинди.
Ишчи гуруҳ аъзолари Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг 20 та масжиди ҳамда 20 та маҳалласига бириктирилди.
Тадбир доирасида амалиёти назарда тутилган йўналишлар бўйича қуйидагилар амалга оширилди:
Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда имом-хатиблар, шу билан бирга отинойилар ўзларига бириктирилган маҳалла ҳудудидан “Ҳаж-2025” зиёратчисини маънавий-маърифий тадбирларга жалб этдилар. Биргаликда маҳалланинг энг камида 5 тагача муаммоли хонадонларига кириб, у ерда яшаётганлардан ҳол-аҳвол сўрадилар. Уларнинг муаммоларини ўргандилар, таклиф, фикр, мулоҳазаларини тингладилар. Имом-хатиблар 7 тоифага мансуб 100 та оилага, отинойилар 4 тоифага мансуб 20 та оилага, умумий ҳисобда 120 та оилага кириб, маънавий-маърифий тарғибот ҳамда амалий ёрдам тадбирларини олиб бордилар.
- 10 та хонадонда ёт ғоялар таъсирига мойил бўлганлар билан суҳбатлашилди, тушунчалари тўғриланди.
- 18 та хонадонда жазо муддатини ўтаётганларнинг оила аъзолари, жазо муддатини ўтаб қайтганлар, муқаддам судланганлар билан юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар борасида суҳбатлашилди;
- эр-хотин, ака-ука, ота-бола, қайнона-келин, ўртасидаги келишмовчилик ва жанжаллар сабабли нотинч бўлиб турган 17 та оила ўрганилиб, уларга насиҳат қилинди. Нотинчлик сабабларини бартараф этиш, аразлашганларни яраштириш чоралари кўрилди. 7 та ҳолатда аразлашган, жанжаллашганлар яраштирилди, уй-жой, мол-мулк, мерос талашганлар муросага келтирилди;
- 5 та ҳолатда оилавий ажримларнинг олдини олишга ҳаракат қилинди;
- 2 та ҳолатда оила бузилишининг олди олинди;
- 1 та хонадонда ичкиликка ружу қўйганлар билан суҳбат ўтказилди. Зарарли одатлардан сақланиш тўғрисида тушунтирилди, насиҳат қилинди;
- 28 та хонадонда маънавий кўмакка муҳтож бўлганлар билан суҳбат олиб борилди. Уларни қийнаб келаётган саволларга жавоб берилди. Руҳий маънавий барқарор бўлиш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар берилди.
- ногирон ва касалманд, эҳтиёжманд фуқаролар, шунингдек табаррук ёшдаги қариялар яшайдиган 47 та оилаларга кирилиб, улардан кўнгил сўралди, совға-саломлар берилди, даволаниш ва дори дармон учун моддий ёрдам кўрсатилди. Ҳомийларни жалб қилган ҳолда эҳтиёжмандларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Улар орасидан ўта ночор бўлганларининг моддий таъминотидан хабардор бўлиб туриш режалаштирилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг назорат ва таҳлил бўлими мудири Исломиддин домла Зухриддинов томонидан имом-хатиблар, туман-шаҳар бош мутаваллилари ва Сариосиё туманида фаолият олиб бораётган масжид мутаваллилари учун “Яшил энергия”, “Масжиднинг молиявий ишларига доир фаолиятини тартибга солиш, тушумлар шаффофлигини таъминлаш” бўйича зарурий кўрсатма ва муҳим тавсиялар берилди.
Ишчи гуруҳ аъзолари ўзларига бириктирилган масжидларда пешин намозини адо қилиб, йиғилган қавмга “Юртимизда бўлаётган хайрли ишлар”, “Меҳр-оқибат ва шукроналик фазилати”, “Тинчлик ва осойишталик қадри”, “Тинчлик қадри”, “Ҳусни хулқ”, “Қўни-қўшничилик ҳуқуқлари”, “Шукроналик – буюк неъмат”, “Масжидларни обод қилиш” каби долзарб мавзуларда маъруза қилиниб, 2785 нафардан ортиқ тингловчи (намозхон) қамраб олинди.