Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Термизшаҳри
Бомдод
06:35
Пешин
13:00
Аср
16:30
Шом
18:15
Хуфтон
19:45
Бош сахифа/Янгиликлар/Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров — илм ва маърифат фидойиси

Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров — илм ва маърифат фидойиси

« Назад

9237


Шайх Юсуфхон Тўра Шокиров — илм ва маърифат фидойиси

705910b9e42d89bd5f9cc1897122bbb3c951d6c3

Термиз шаҳридаги “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида таниқли уламо Шайх Юсуфхон тўра Шокиров таваллудининг 100 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан диний соҳада кўп йиллар хизмат қилган уламолар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири — “Илм ва маърифатга бағишланган умр” мавзусида “Имом Термизий” таълим муассасасида ташкил этилди.

Тадбирда таълим муассасаси раҳбарияти, устозлар ва талабалар иштирок этиб, Шайх Юсуфхон тўра Шокировнинг ҳаёт йўли ва илмий мероси ҳақида сўз юритдилар. Уламонинг дин равнақи ва халқ маърифати йўлидаги фидокорона хизматлари ёдга олиниб, илмий фаолияти ва қолдирган бой маънавий хазинасининг бугунги кун ёшлари учун аҳамияти таъкидланди.

Тадбир давомида нотиқлар Шайх Юсуфхон тўранинг олимлик ва инсонийлик фазилатлари талабалар учун ҳақиқий ибрат мактаби эканини эътироф этдилар.

Шунингдек, таълим муассасасининг расмий ижтимоий тармоқларида “Шайх Юсуфхон тўра Шокиров — илм ва маърифат фидойиси” сарлавҳали кенг қамровли илмий мақола чоп этилди. Унда алломанинг сермаҳсул ижоди ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги кўп йиллик фаолияти таҳлил қилинган.

Бу каби тадбирлар аждодлар хотирасини эъзозлаш ва келажак авлодни миллий-диний қадриятларимизга содиқ руҳда тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари И.Бобоқулов


Контакт маълумотлари
Манзилимиз:
Ўзбекистон Республикаси,
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Муҳим саволга жавоб топа олмадингизми?
Телефон орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг.
Биз билан богланинг
это поле обязательно для заполнения
Исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон ракамингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена