Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Термизшаҳри
Бомдод
06:35
Пешин
13:00
Аср
16:30
Шом
18:15
Хуфтон
19:45
Бош сахифа/Янгиликлар/Сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман бошланди

Сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман бошланди

« Назад

7496


Сунъий интеллектга бағишланган халқаро анжуман бошланди

58eda447595bd4bc65c322ca8146be98838ba12c

Бугун, 19 январь куни Қоҳирада Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси ташаббуси билан ташкил этилган сунъий интеллект даврида касблар ва соҳалар истиқболига оид халқаро конференция бошланди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда. 

Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланган анжуман очилиш маросимида Миср Вақф вазири, профессор Усома Саййид Азҳарий, Миср бош имоми ўринбосари, Азҳари шариф вакили, доктор Муҳаммад Абдурраҳмон ад-Дувайний, мамлакат муфтийси Назир Муҳаммад Айёд, таниқли уламо Шавқий Аллом, Россия марказий диний идораси раиси, муфтий Талъат Тожиддин, Баҳрайн ислом ишлари бўйича олий кенгаш раиси Шайх Абдураҳмон бин Муҳаммад бин Рошид ал-Халифа, Иордания Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Аҳмад Муслим ал-Халояла каби давлат ва дин арбоблари, мусулмон оламининг нуфузли шахслари  ҳамда 50 га яқин давлатдан илмий тадқиқот ва диний муассасаларнинг олим ва мутахассислари қатнашмоқда. 

Халқаро анжуманда иштирокчилар сунъий интеллект даврида илм-фан, соҳалар ва касб-ҳунарнинг тараққиёт ривожидаги ўрни ва истиқболи тўғрисида маъруза қилишади. Шунингдек, Ислом оламида айни йўналишдаги амалий ютуқлар сарҳисоб қилиниб, замонавий фиқҳий масалаларга биргаликда ечим бериш каби илмий масалалар муҳокама этилади. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Контакт маълумотлари
Манзилимиз:
Ўзбекистон Республикаси,
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Муҳим саволга жавоб топа олмадингизми?
Телефон орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг.
Биз билан богланинг
это поле обязательно для заполнения
Исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон ракамингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена