Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Термизшаҳри
Бомдод
05:50
Пешин
13:00
Аср
16:35
Шом
18:15
Хуфтон
19:45
Бош сахифа/Янгиликлар/Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Учинчи Ренессанс даври рамзига айланди

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Учинчи Ренессанс даври рамзига айланди

« Назад

10504


Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Учинчи Ренессанс даври рамзига айланди

0b179dfa235f07d63a3c5358e48654b7cac28b32

Россиянинг “Индустрия туризма и культуры” журналида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолиятига бағишланган мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мақолада ёзилишича, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган, 65 метрли мовий гумбазга эга, 10 гектарлик мажмуа Учинчи Ренессанс даврининг рамзига айланган.

Бинонинг меъморчилиги Темурийлар даври меъморчилик анъаналари ва замонавий технологик ечимларни ўзида мужассам этган. ЮНЕСКО томонидан “Жаҳон хотираси” халқаро реестрига киритилган VII асрга оид Усмон Қуръони қўлёзмаси экспозициянинг асосий хазинасидир.

Нашрда исломгача бўлган даврдан Янги Ўзбекистонгача бўлган тарихий даврларни қамраб олган “Цивилизация–Шахслар–Кашфиётлар” музей концепцияси батафсил ёритилган. Ўқувчилар эътиборига марказнинг асосий инновациялари – интерактив “Цивилизациялар девори”, VR ва AR технологиялари, сунъий интеллект, “1001 ихтиро” болалар лабораторияси ҳавола қилинган.

Халқаро ҳамкорлик ва илмий инфратузилмага алоҳида урғу берилган. Жаҳон аукцион уйлари, хусусий коллекционерлар ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) билан тизимли ишлаш натижасида мингдан ортиқ ноёб осори-атиқалар ва қўлёзмалар ватанга қайтарилди.

Журналда таъкидланганидек, лойиҳанинг юқори халқаро эътирофи натижасида Ислом цивилизацияси маркази “Prix Versailles” халқаро мукофоти талқинига кўра, “2026 йилнинг энг гўзал музейлари” рўйхатига киритилди. Ушбу ютуқ “Smithsonian Magazine”, “BBC Travel”, “National Geographic” каби нуфузли жаҳон нашрларида кенг ёритилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати


Контакт маълумотлари
Манзилимиз:
Ўзбекистон Республикаси,
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Муҳим саволга жавоб топа олмадингизми?
Телефон орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг.
Биз билан богланинг
это поле обязательно для заполнения
Исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон ракамингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена