![]()
Фарзанд ота-онага Аллоҳ тарафдан берилган улуғ неъмат ҳисобланади. Бу берилган фарзанд вояга етгунга қадар ота-она қарамоғидаги омонат ҳисобланади. Чақалоқ дунёга келгандан онанинг меҳри унга тушади ва биринчи озуқаси "Она сути" бўлади.
Она сути билан катта бўлган фарзанд ақлли, доно, мехрибон ва соғлом ўсади. Кўкрак сути билан озиқлантиришнинг афзаллиги она ҳам болага ҳам фойдалидир. Кўкрак сути билан озиқлантириш дунё бўйича ҳар йили август ойининг дастлабки кунлари нишонланиб келиши хам бежизга эмас.
Шундай экан оналар бу ишда масъулиятли бўлиши керак. Фарзандни соғлом ва комил инсон бўлишида онанинг роли каттадир. Айниқса фарзандини эмизаетган аёллар бу борада тақво билан иш тутишлари лозим бўлади.
Шўрчи туман бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси
Марофат Алимова