Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Термизшаҳри
Бомдод
06:15
Пешин
13:00
Аср
15:55
Шом
17:40
Хуфтон
19:10
Бош сахифа/Маколалар/Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир!

Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир!

Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир!

1699911006_polinka-top-p-kartinki-dobro-24

Халқимизда яхшилик қилган кишига қайтади деган ибора бўлиб, бу бежиз айтилмаган. Чунки Яратган Роббимиз ўзининг каломида:

Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир  -деган.

Динимиз инсонпарвар, яхшилик динидир. Доим инсонларга манфаат етказиш, доимо яхшилик қилишга чорлаган диндир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳмат қилган: 

“Ва эзгу иш қилингиз – шоядки, нажот топсангиз!” (Ҳаж сураси, 77-оят).

Жамиятда биз билан бирга яшаётган барча инсонларга яхшилик, уларни оғирини енгил етсак, орзу интилишларини рўёбга чиқарсак, албатта ажру мукофотлар олар эканмиз. Аллоҳ таоло бандаларини хайрли ишларни қилишга шошилишни буюрган: Бас, хайрли (савобли) ишларда (бир-бирингиздан) ўзишга ошиқингиз!”  (Моида сураси, 48-оят).

Ушбу оятга кўра, инсон ҳамиша яхши амаллар қилишга, яхши ниятда бўлишга шошилиши лозимдир. Доимо яхши ишлар ва яхши ниятлар билан юрган инсоннинг хотимаси ҳам гўзал бўлади. Инсон ҳаёти давомида барча яхши ишларни амалга оширишга имконияти бўлмаслиги мумкин, лекин барча яхши ишларни ният қилишга имкони бордир. Аллоҳ таоло эса унга ниятига яраша савоб бераверади. Чунки Аллоҳ таоло бандалари қилган хайрли амалларнинг бирортасини ҳам зое қилмайди. Зеро, Қуръони каримда бундай марҳамат қилган: Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар эса, (билиб қўйсинларки) албатта, Биз яхши амалларни қилган кишининг мукофотини зое қилмасмиз (Каҳф сураси, 30-оят).

Ҳар бир хайрли ишни амалга оширишда Аллоҳ таолонинг розилигини кўзласак, ажр-савобга эришамиз. Агар ниятимизда Аллоҳ таолонинг розилиги бўлмаса-да, бирор хайрли ишни амалга оширишга киришсак, гарчи мазкур ишни амалга оширишга эришсак-да, лекин унга бериладиган ажр-савобдан бебаҳра қолиб кетамиз. Шунинг учун ҳар бир амалда ниятнинг ўрни қанчалик муҳим эканини яхши англаб етишимиз лозим бўлади. Аллоҳ таоло буларни ниятига кўра мукофотлайди. Ният ва ихлос агар инсоннинг ҳаёти давомида тўғри қўлланса, ҳаётнинг ҳар бир дақиқаси ибодатга айланади. Динимиз яхши ниятлар ва яхши амаллар динидир. Мусулмон киши яхши ниятли, солиҳ амаллар қилувчи саодатманд инсондир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминдан дунё ғам-ташвишларидан бир ғамни кетказса, Аллоҳ ундан Қиёмат куни ғамларидан бир ғамни кетказади. Ким бир қийналган кишига енгиллик қилса, Аллоҳ унга дунё ва охиратда енгиллик қилади. Ким бир мусулмоннинг (айбини) беркитса, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда унинг (айбини) беркитади. Банда ўз биродарига ёрдам қилса, Аллоҳ таола унга ёрдам қилади. …”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Қўлимга қалам олиб ушбу мақолани ёзишга менга бир воқеа ундади.

Шаҳарнинг бир чеккасидаги маҳаллага оилавий ажрим бўйича  вазифамиз тақазоси билан маҳалла фаоли билан бирга йўлга чиқдик. Манзилимиз  узоқроқ жойда жойлашган  бўлгани учун. Йўловчи таксини тўҳтатиб мошинага ўтирдик.  Хайдовчининг ёши 45-ёшлар атрофида экан. Саломлашиб манзилимизни айтдик. Йўлда кетаётиб бир аёлни икки боласи билан турганини кўриб ҳайдовчи йигит  бизга мурожат қилди.- Опажонлар руҳсат берсаларинг шу аёлни миндириб олсам агар йўлимиз бир бўлса иккита бола билан иссиқда қийналиб қолибди. Бу ерга афтобус жуда кеч келади-деди. Биз бемалол олиб кетаверинг-дедик. Мошинани аёлни ёнига бориб тўҳтатганда ҳалиги аёл - йўқ мен афтобус кутаяпман таксига пулим йўқ –деди. Шунда ҳайдовчи. “ Ўтировринг болаларингиз қийналиб қолади йўлимиз бир экан сизни бепул ташаб қўяман дуо қиласиз-деди. Ҳалиги аёл ийманиб мошинага ўтирди. Шунда мен- “Сиз  яҳши инсон экансиз доим шундай савоб ишлар  қилиб юрасизми дейман”-дедим.  Опажон савоб керакку инсонга деб,  бир воқеьани сўзлаб берди. Бу воқеани фақат хотиним ва мен биламиз лекин нимагадир сизга айтиб бергим келди, ўзи аслида қилган яхшиликни ошкор қилмаслигим керак эдию, ҳа майли айтиб берақолай деб сўзини давом эттирди.- “Ўзим бир йўловчиларни манзилига олиб бориб қўядиган хайдовчиман. Тирикчилигимиз шу билан ўтади. Аллоҳга шукр  берган рисқига қаноат қилиб яшаб юрибмиз. 4-нафар фарзандим бор. Улар ҳали ёш мактаб ўқувчилари. Аёлим уй бекаси.Бир куни йўл четида турган бир аёл қўл кўтариб турганини кўриб мошинамни  тўҳтатдим”. У аёл кўчани ичкарисидаги кўп қаватли уйларнинг бирини кўрсатиб поездга шошилаётганини  ўғлининг ногиронлигини ёлгиз аёл бўлгани учун 4- қаватдан ўғлини олиб тушаолмаётганини айтиб  ўғлини кўтариб олиб тушушимни илтимос қилди кўзига ёш олиб. Ярим соатдан бери такси кутаман тўҳташади лекин 4-қаватдан ўғлимни олиб тушиб беролмаймиз деб рад жавобини беришди. Поездни кетишига 20-дақиқа қолди деб яна йиғлай бошлади.  Ўғлимни Тошкентга муолажасига тез етиб боришим керак экан Россиядан шифокорлар келгани учун чақирув қоғози келган бепул муолажа қилишар экан-деб зорланди.  Мен бу аёлга  ёрдам бериб ўғлини 4- қаватдан кўтариб олиб тушиб, мошинамга миндирдим. Ногиронлар аравачасини эса орқага солиб тезлик билан темир йўл  вогзалига йўл олдик. Йўлда мен –“ турмуш ўртоғингиз, ака- укаларингиз  йўқми”?- деб сўрадим. Аёл- турмуш ўртоғим вафот этган ўғлим билан  афтоҳалокатга учраган. Турмуш ўртоғим вафот этдилар ўғлим эса ногирон бўлиб қолди. Ака- укаларим йўқ мен ёлғиз қизман. Ота- онам кексайиб қолишган- деди. Аёлнинг ўғли чамаси 12-ёшларда бор эди.

Темир йўл вогзалига етиб келганимизда поезд кетишга улгурган эди. Аёлни кўз ёшини кўриб чидаб туролмадим.  –“Энди нима қиламан эртага қабулни охирги куни ку”- дер эди. “Синглим йиғламанг мен сизни поезднинг борадиган кейинги бекатигача олиб бориб қуяман, насиб бўлса иншоолох улгурамиз”- деб йўлга тушдим. Аёл- “акажон менда ортиқча пулим йўққу сизга берадиган” деб ҳижолат қилди. Мен эса – “синглим  сизни шу аҳволингизда қандай ташаб кетаман,  ҳеч қиси йўқ пулингиз кераги йўқ, дуо қилсангиз бўлди”- дедим. Ҳуллас Аллоҳни марҳамати ила 50 км йўл босиб поездга етиб олдик.  Ўғлини кўтариб вагонини топиб  жойаштириб. Бир неча ойдан бери  мошинамни балони эскириб қолгани учун балонга деб йиғиб қўйган пулимни аёлга бердим.   Аллоҳ учун шу пулни олиб фарзандингизга ишлатинг дедим. Ҳалиги аёл йиғлаб мени дуо қилди. Мен бир мазлум аёлга қўлимдан келганича қилган ишимдан хурсанд холда уйга қайтар эканман  кўнглим хотиржам бўлди.   Аллоҳнинг марҳаматини қаранг.  Мошинамни балонини алаштириш вақти келган эди ҳеч оилани ташвишидан ортиролмай оз-оздан йиғиб юрган эдим. Уни устига аёлим ҳам хасталаниб қолган эди. Уйга қайтиб келсам аёлим дадаси дорим қолмади деб қолди. Нима қилишимни билмадим. Олдимда бир чақа ҳам қолмаган эди. Шунда аёлимга бор воқъеани тушунтириб бердим. Аёлим майли дадаси савоб иш қилибсиз. Сабр қиламиз Аллоҳ берган куни олиб келиб берарсиз дорини-деди.. Бундан бир неча йил аввал савдо билан шуғуланар эдим ўзимни шаҳсий дуконим бор эди. Аёлимни соғлиғи ёмонлашганлиги туфайли дўконни сотишга мажбур бўлдим. Бир дўстимни оғайнисига шошилинч сотадиган бўлдим, ярмини хозир қолганини бир неча ойдан кейин беришини айтди.Мен рози бўлиб дўконни уни номига номлаб бердим. Аёлим оёқга туриб кетди Аллохга шукр соғайди. Лекин дуконни қолган пулини дўстимни оғайнисидан ололмадим. Бир неча маротаба борсам ҳам бугун-эрта деб баҳоналар қилди. Оҳирги марта уйига борганимда қамалиб кетганини аёли айтди. Пулдан умидимни уздим. Мана орадан анча йиллар ўтди . Ҳалиги нотаниш аёл ва унинг ногирон ўғли билан бўлган воқеадан ҳеч қанча вақт ўтгани йўқ. Аллохнинг  мўжизасию, марҳаматини қарангки бир куни кимдир эшикдан чақираётганини эшитиб чиқиб қарасам не кўз билан кўрайки ўша мен дўконни сотган йигит қаршимда турибди. Йигит-“Ака минг бор узр вақтида қарзимни бера олмадим. Орада бир кишини  мошинамда туртиб юбордим. 3-йилга қамалиб кетдим. Қамоқдан чиқиб чет элга ишлашга кетдим. Мана болаларим бағрига соғ омон қайтиб келиб биринчи сизни қарзингизни олиб келдим. Акажон сизни кўп сарсон қилдим иложи бўлса мени кечиринг”- деб қўлимга пулни тутқазди. Мени эса кўзимдан ёш тўҳтамас эди. Йигит ҳайрон ҳолда менга тикилиб қолган эди. Қарангга бир мазлума аёлга кикинагина қилган яхшилигимни бу мукофоти эмасми. Аллохим ўзингга ҳамду санолар бўлсин –деб йигит билан ҳайрлашдим. Шундан кейин ҳар жума мижозларимдан бўлган кексалар, ногиронлар, болали аёллардан йўл ҳақини олмайман. Аллохим ўзи даргоҳида қабул қилсин-деб  гапини якунлади. Қарангга орамизда шундай имонли, инсофли, меҳр оқибатли, ҳайр эҳсонли кишиларнинг борлигидан фаҳрланиб кетади киши.Афсуски, орамизда ҳали ҳам қўлидан келадиган, имконият ва фурсати бўла туриб бошқалардан озгина яхшилигини аяйдиганлар бор. Бироқ ўйлаб кўринг, ахир ота-боболаримиз ўнг қўлинг берганни, чап қўлинг билмасин деган ҳикматли сўзлари ила ҳатто яхшиликни ошкора эмас, балки яширинча қилишга тарғиб қилганларида қандай мақсадларни ҳис қилган деб ўйлайсиз?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Доимо яхшилик қилинг, агар яхшилик қўлингиздан келмаса, унда ёмонлик қилманг. Шуни ўзи сиз учун яхшиликдир деганлар. Шундай экан, Аллоҳ барчамизни яхшилик улашувчилардан бўлишга муваффақ қилсин.

 

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Касимова.

Контакт маълумотлари
Манзилимиз:
Ўзбекистон Республикаси,
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Муҳим саволга жавоб топа олмадингизми?
Телефон орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг.
Биз билан богланинг
это поле обязательно для заполнения
Исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон ракамингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена