Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Термизшаҳри
Бомдод
06:15
Пешин
13:00
Аср
15:55
Шом
17:40
Хуфтон
19:10
Бош сахифа/Маколалар/Юксак унвон

Юксак унвон

photo_2025-09-10_13-50-37

Юксак унвон

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев юртимизда ислом маърифати ва маънавиятини юксалтириш, муқаддас динимиз асл қадриятларини халқимиз ҳаётида кенг тарғиб қилиш йўлида катта хизматлар қилаётган уламоларни алоҳида эъзозлаб келмоқда.

Шунинг яққол ифодаси сифатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси муфтийси, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимиздаги исломий илм-маърифат ривожига, ёш авлод тарбиясига, диний бағрикенглик ва барқарорликни таъминлаш йўлидаги беқиёс хизматлари учун Президент фармонига мувофиқ “Олий даражали Имом Бухорий” ордени билан мукофотланди.

Нуриддин Холиқназар ҳазратлари узоқ йиллардан буён Ислом илмлари, Қуръон ва ҳадис меросини ўрганиш ва кенг жамоатчиликка етказиш йўлида самарали фаолият олиб бориб келмоқдалар. У кишининг раҳбарликлари даврида мусулмонлар идорасида диний таълим тизими такомиллаштирилди, масжидлар фаолияти тартибга солинди ва диний-маърифий тадбирлар янги босқичга кўтарилди.

Муфтий ҳазратлари ёшларни соғлом эътиқодда тарбиялаш, уларни исломий илмлардан баҳраманд этиш, шу билан бирга, исломдаги бағрикенглик, инсонпарварлик ва маърифатпарварлик ғояларини тарғиб қилишда улкан ҳисса қўшиб келмоқда.

“Олий даражали Имом Бухорий” ордени динимиз равнақи ва маънавиятимизнинг юксак рамзи ҳисобланади. Ушбу мукофот нафақат шайх ҳазратларининг шахсий хизматларига берилган муносиб эътироф, балки юртимизда уламоларга ва диний-маънавий соҳага бўлган олий ҳурмат ва эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг бу юксак мукофот билан тақдирланиши халқимиз учун ҳам катта ифтихордир. Зеро, бундай эъзоз ва эътибор юртимизда диний-маънавий муҳит барқарорлиги, миллатлараро тотувлик ва Ватан тараққиёти йўлида қилинган меҳнатнинг юксак баҳоси сифатида тарихда қолади.                                                                                                                                                                        

Денов туман "Имом Исмоил Бухорий" жоме масжиди имом-ноиби 
Караматулло домла Артиков

Контакт маълумотлари
Манзилимиз:
Ўзбекистон Республикаси,
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Муҳим саволга жавоб топа олмадингизми?
Телефон орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг.
Биз билан богланинг
это поле обязательно для заполнения
Исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон ракамингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена