Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Термизшаҳри
Бомдод
06:35
Пешин
13:00
Аср
15:45
Шом
17:30
Хуфтон
19:00
Бош сахифа/Янгиликлар/Бағрикенглик ҳафталиги – бирлик ва ҳамжиҳатлик байрами

Бағрикенглик ҳафталиги – бирлик ва ҳамжиҳатлик байрами

« Назад

4910


Бағрикенглик ҳафталиги – бирлик ва ҳамжиҳатлик байрами

photo_2025-11-15_15-33-09

      Бугун “Бағрикенглик ҳафталиги” муносабати билан Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик рамзига айланган тадбир бўлиб ўтди.

      Тадбирда вилоят ҳокимлиги, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Имом Термизий номидаги Ислом институти, “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасаси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти вакиллиги ҳамда бошқа диний конфессия вакиллари, турли миллат вакиллари, жамоатчилик фаоллари ва ёшлар иштирок этди.

      Дастлаб, “Султон Саодат” жоме масжиди ҳудудида турли диний конфессия ва миллат вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

      Шундан сўнг йиғилганлар “Яшил макон” умумхалқ лойиҳаси доирасида “Султон Саодат” жоме масжид ҳудудида кўчат экиш акциясида қатнашдилар. Акция давомида боғ ҳудудига дарахт кўчатлари экилди. Бу эса атроф-муҳитни асраш, табиатга эҳтиром кўрсатиш ҳамда келажак авлодлар олдидаги масъулиятнинг амалий ифодаси бўлди.

      Тадбир диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, халқимизга хос инсонпарварлик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини янада чуқур тарғиб этишга хизмат қилгани билан аҳамиятлидир.

photo_2025-11-15_15-33-08 (2)

photo_2025-11-15_15-33-08

photo_2025-11-15_15-33-06 (2)

photo_2025-11-15_15-33-07

photo_2025-11-15_15-33-05 (2)

photo_2025-11-15_15-33-06

photo_2025-11-15_15-33-05

photo_2025-11-15_15-33-05 (3)

photo_2025-11-15_15-33-04

 

ᴏʼᴢʙᴇᴋɪсᴛᴏɴ ᴍᴜсᴜʟᴍᴏɴʟᴀʀɪ ɪᴅᴏʀᴀсɪ
сᴜʀхᴏɴᴅᴀʀʏᴏ ᴠɪʟᴏʏᴀᴛɪ ᴠᴀᴋɪʟʟɪɢɪ
ᴍᴀᴛʙᴜᴏᴛ хɪᴢᴍᴀᴛɪ

ᴛᴇʟᴇɢʀᴀᴍ https://t.me/surxonmuslimuz
ɪɴсᴛᴀɢʀᴀᴍ https://www.instagram.com/surxonmuslim.uz?igsh=MW9paDMxdXl0NTRwcg==
ʏᴏᴜᴛᴜʙᴇ https://www.youtube.com/@surxonmuslimuz
ғᴀᴄᴇʙᴏᴏᴋ https://www.facebook.com/www.surxonmuslim.uz
ᴠᴇʙ-сᴀʏᴛ https://surxonmuslim.uz/


Контакт маълумотлари
Манзилимиз:
Ўзбекистон Республикаси,
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Муҳим саволга жавоб топа олмадингизми?
Телефон орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг.
Биз билан богланинг
это поле обязательно для заполнения
Исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон ракамингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена