Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Термизшаҳри
Бомдод
06:15
Пешин
13:00
Аср
15:55
Шом
17:40
Хуфтон
19:10
Бош сахифа/Янгиликлар/Диний таълим муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитиш истиқболлари муҳокама қилинди

Диний таълим муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитиш истиқболлари муҳокама қилинди

« Назад

3771


Диний таълим муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитиш истиқболлари муҳокама қилинди

fe38751d52f28c0c7d16e81c18b209148cfc0b00

Тошкент ислом институтида “Диний таълим муассасаларида ижтимоий фанларни ўқитишнинг истиқболлари” мавзусида оффлайн-онлайн шаклда йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари М.Муҳаммадсиддиқов раислигида ўтган йиғилишда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Д.Махсудов, Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мутахассиси М.Насриев, институт ректори У. Ғафуров ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этдилар.

Йиғилишда диний таълим муассасаларида ижтимоий-гуманитар фанларни ўқитишнинг бугунги ҳолати, мавжуд муаммолар ва истиқболли йўналишлар муҳокама қилинди.

Ҳозирда диний таълим муассасаларида 111 нафар ижтимоий фанлар ўқитувчиси фаолият юритиб, 2025–2026 ўқув йилида фанларга тегишли йўналишдаги малакали педагоглар жалб қилинди.

Сўзга чиққанлар, фан-мутаносибликни таъминлаш ва кадрлар базасини такомиллаштириш, илмий даражали педагогларни методик раҳбар сифатида жалб этиш, ижтимоий фанларни исломий қадриятлар билан уйғун ҳолда ўқитиш, интерактив ва ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, фанлар бўйича ягона компетенция моделини ишлаб чиқиш, дарслик ва ўқув қўлланмаларни замон талабларига мослаштириш, талабаларда ватанпарварлик, фуқаролик жамияти ва динлараро бағрикенглик ғояларини мустаҳкамлаш каби масалаларга тўхталиб, фикр ва таклифларини билдирди.

Йиғилиш якунида ижтимоий фанларни ўқитишда илмийлик ва тарбиявий самарадорликни янада ошириш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Т.Азимов


Контакт маълумотлари
Манзилимиз:
Ўзбекистон Республикаси,
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Муҳим саволга жавоб топа олмадингизми?
Телефон орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг.
Биз билан богланинг
это поле обязательно для заполнения
Исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон ракамингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена