Ўзбекистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Термизшаҳри
Бомдод
06:15
Пешин
13:00
Аср
15:55
Шом
17:40
Хуфтон
19:10
Бош сахифа/Янгиликлар/Талабалар билан дилдан мулоқот: Бош имомлардан ҳаётий насиҳатлар ва рағбатлар

Талабалар билан дилдан мулоқот: Бош имомлардан ҳаётий насиҳатлар ва рағбатлар

« Назад

4356


ТАЛАБАЛАР БИЛАН ДИЛДАН МУЛОҚОТ: БОШ ИМОМЛАРДАН ҲАЁТИЙ НАСИҲАТЛАР ВА РАҒБАТЛАР

photo_2025-10-08_09-19-27

Хабар берганимиздек, шу йилнинг 6-7 октябрь кунлари Андижон вилоятида имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини оширишга бағишланган илмий-амалий семинар доирасидаги тадбирлар бошланди.

Мутасаддилар томонидан бош имом-хатибларга ўзларига бириктирилган Андижон вилоятининг туман-шаҳарларидаги масжидлар ҳолати ва имом-хатиблар фаолиятини ўрганиш юзасидан тавсиялар берилди.

Бугун, 6 октябрь куни Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти қозиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош имом-хатиблари “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом таълим муассасаси фаолияти билан танишдилар. Бош имом-хатибларга билим юрти раҳбари Рустамжон домла Маҳмудов ҳамроҳлик қилиб, батафсил маълумот берди.

Семинар қатнашчилари билим юрти фаолияти, педагог-ўқитувчи ва талабаларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди. Ўқув хоналари, дарс жараёнлари, Ахборот ресурс маркази, кутубхона, талабалар ётоқхоналарида бўлиб, талабалар билан дилдан мулоқот қилдилар. 


Суҳбатлар асносида талабаларга барча билимларни пухта эгаллаши, келажакда етук олим бўлиб етишишга астойдил ҳаракат қилиши лозимлиги таъкидланди. Илм талаб қилиш йўлида чекиладиган машаққатлар, илмга амал қилиш кишини зийнатлаши, илм аҳлининг даражалари ҳақида ҳаётий мисоллар келтирилиб, толиби илмларга рағбатлар берилди. Талабалар билан олаётган таҳсиллари борасида савол-жавоблар қилинди. Улар берган жавоблар меҳмонларни ҳайратда қолдирди.

Маълумот учун, “Саййид Муҳйиддин махдум”  (https://maxdum.uz/)ўрта махсус ислом билим юрти 1992 йилда Андижон вилояти Олтинкўл тумани Жалабек қишлоғида фаолият бошлаган. Билим юртига Жалабек қишлоғида ХХ асрнинг бошларида яшаб ўтган дин, миллат, ватан учун катта хизматлар қилган, ўз даврида Андижон вилояти қозиси, эски шаҳардаги мадраса бош мударриси бўлган Саййид Муҳйиддин домланинг номи берилган.

ᴏ‘ᴢʙᴇᴋɪsᴛᴏɴ ᴍᴜsᴜʟᴍᴏɴʟᴀʀɪ ɪᴅᴏʀᴀsɪ
sᴜʀxᴏɴᴅᴀʀʏᴏ ᴠɪʟᴏʏᴀᴛɪ ᴠᴀᴋɪʟʟɪɢɪ
ᴍᴀᴛʙᴜᴏᴛ xɪᴢᴍᴀᴛɪ

ᴛᴇʟᴇɢʀᴀᴍ https://t.me/surxonmuslimuz
ɪɴsᴛᴀɢʀᴀᴍ https://www.instagram.com/surxonmuslim.uz?igsh=MW9paDMxdXl0NTRwcg==
ʏᴏᴜᴛᴜʙᴇ https://www.youtube.com/@surxonmuslimuz
ғᴀᴄᴇʙᴏᴏᴋ https://www.facebook.com/surxonmuslim
ᴠᴇʙ-sᴀʏᴛ https://surxonmuslim.uz/


Контакт маълумотлари
Манзилимиз:
Ўзбекистон Республикаси,
Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, Саҳоват МФЙ, Шимолий дарвоза кўчаси 1-уй
Муҳим саволга жавоб топа олмадингизми?
Телефон орқали маслаҳат олинг ёки бизга ёзинг.
Биз билан богланинг
это поле обязательно для заполнения
Исмингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Телефон ракамингиз:*
это поле обязательно для заполнения
Галочка*
Спасибо! Форма отправлена