Масжидларни обод қилиш замирида хайриятлар мужассам
Бугун, 19 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума намозини Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги "Ракат" жоме масжидида адо этдилар. Муфтий ҳазратлари жума намозидан олдин йиғилган жамоатга масжид одоблари мавзусида мавъиза қилиб бердилар.
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни
3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Бухоро вилоятидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиблар томонидан жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олинди.
Қуръон тажвиди бўйича ўқув машғулотлари бошланди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буйруғи асосида 2025 йилнинг 18-29 ноябрь кунлари Имом Термизий халқаро илмий - тадқиқот мартказида Сурхондарё вилояти имом - хатиб ва имом - ноибларининг Қуръон тажвидини такомиллаштиришга қаратилган 72 соатлик ўқув машғулотлари ўз ишини бошлади.
Мангу ва мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи!
Ҳар бир давлатнинг тарихи, қадрияти ва келажакка интилиши унинг давлат рамзлари – герб, мадҳия ва байроқда мужассам бўлади. Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган бўлиб, бу сана нафақат давлатчилик асосларининг мустаҳкамланганини, балки асрлар оша давом этган озодлик орзусининг амалга ошганини англатади.
Ҳамжиҳатликка чорловчи эзгу амаллар
Юртимизнинг барча ҳудудларида миллатлараро ва динлараро дўстлик, аҳиллик, бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган турли тадбирларни ўзида жамлаган "Бағрикенглик ҳафталиги" доирасида Тошкент фотосуратлар уйида "Ўзбекистон – бағрикенг диёр" номли фотокўргазма ўтказилди.
“Ўзбекистон – бағрикенг диёр”
БМТ Бош Ассамблеясининг қарорига кўра, 1997 йилдан буён 16 ноябрь бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонланиб келинади. Бу сана Ўзбекистонда ҳам яхши анъанага айланган. Зеро, бағрикенглик халқимизга хос минг йиллик қадриятимизга айланган.
Ноёб қўлёзма асарларнинг электрон каталоги тузилмоқда
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги билан Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ўртасида имзоланган шартномага мувофиқ Ўзбекистон мусулмонлари идораси фондида сақланаётган асарларнинг электрон каталогини тузиш бўйича амалий тадқиқот лойиҳаси амалга оширилмоқда.
ЮНИСЕФ делегацияси билан учрашув ўтказилди
Шу йил 6 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё минтақавий офиси минтақавий маслаҳатчиси Лука Солимео ва ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.
Шайх Алижон қори АҚШга жўнаб кетди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан чет элдаги ватандошлар билан учрашиш ва уларнинг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда турли давлатлар қатори уламоларни АҚШ сафарига жўнатиш анъанага айланган.
Исрофгарчиликларнинг олдини олиш бўйича дастур имзоланди
Бугун, 24 октябрь куни Республика маънавият марказида “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мини-футбол мусобақасининг Республика босқичи бошланди
Бугун, 21 октябрь куни “Муфтий соврини – 2025” мини-футбол мусобақасининг республика босқичига расман старт берилди.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудий вакилликлари томонидан ўтказилган саралаш босқичларида ғолиб чиққан жамоалар, уларнинг мураббийлари, шунингдек, вилоят бош имом-хатиблари иштирок этмоқда.
“Муфтий соврини – 2025” мусобақасига қуръа ташланди
Шу йилнинг 21-22 октябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан диний соҳа ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича “Муфтий соврини – 2025” мусобақасининг республика босқичи ўтказилади.
Страницы:
[
1
]
[
2
]
[
3
]
4
[
5
]