✅ Имом-домлалар билими баҳоланиб, малака тоифалари тақдим этилмоқда.
📃 Шу кунларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги барча масжидлар имом-хатиб ва имом ноиблари билимлари, касб-маҳоратлари ҳамда иш фаолиятлари натижалари баҳоланмоқда.
🔹Таъкидлаш керакки, ушбу жараёнда имом-хатиб ва имом ноибларининг профессионал малакаси, ишчанлик фазилати, касбий тайёргарлик даражаси, вазифага муносибликлари ҳамда зиммаларига юклатилган вазифаларга масъулият билан ёндашиш хислатларига алоҳида эътибор қаратиляпти.
🔸Шунинг билан бирга имомларнинг нотиқлик иқтидори, қироати, илмий-ижодий, маънавий-маърифий фаолияти, чет тилларини билиш даражаси ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини қай даражада ўзлаштирганликлари тест синовлари ва суҳбатлар асосида намоён бўлмоқда.
📊Ушбу синовлардан муваффақиятли ўтиб диний-маърифий, меҳнати самарадорлиги ва касбий билимларини оширган имом-хатиб ва имом ноибларга олий, биринчи ва иккинчи даражали малака тоифалари тақдим этилади. Бу эса уларнинг келгусидаги фаолиятида янада юқори натижаларга эришишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
✅ Айни пайтда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосарлари, масъул ходимлари, диний-таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари ҳамда ҳамкор ташкилот вакилларидан иборат баҳолаш комиссияси аъзолари гуруҳларга бўлинган ҳолда Сурхондарё вилоятида фаолият олиборди. Ушбу синовлар Республикамизнинг барча вилоятларида амалга оширилмоқда.