Оила, ҳаёт тушунчаси қанчаин мураккаб бўлмасин. Биз инсонлар барча Аллоҳнинг берган кунларига сабру тоқат билан, шукроналик билан яшасак бу хонадонга Аллоҳнинг рахмати ёғилади.

Ҳаётда, истаса-истамаса эр-хотин уришиб туради. Лекин уришганда бир-бирингизни ҳақорат қилманг. Истаганингизча насиҳат қилинг, бақиринг, жаҳл қилинг. Лекин ҳақорат қилманг. Ҳақорат қилиш мўмин кишига ярашмайди. Ҳақорат дилни оғритади. Турмуш ўртоғингизнинг қариндошлари ҳақида ҳеч кимга ёмон гапирманг. Сиз севадиган инсоннинг қариндошлари сиз учун ёмон бўла олмайди. Улар ёмон эмас, балки сизнинг уларга муносабатингиз ёмон. Шуни доим ёдда тутинг.

Кўнгилда ғазаб, аламнинг кўпайиши ҳаётни зулматга айлантиради. Дўст ва дугоналар ҳам баъзан яхши турмушингизнинг душмани бўлиб қолиши мумкин. Албатта, эрнинг ҳам, хотиннинг ҳам яқин дўстлари бўлиши лозим. Лекин улар сизнинг турмушингиздан узоқроқ бўлиши зарур. Чунки биров сизнинг ҳаётингизни ўзингизчалик билмайди. Баъзан дўстингизнинг энг яхши маслаҳати ҳам ёмон натижаларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун иложи борича бошқаларни оилавий ишларингизга аралаштирманг.

Фарзанд оиланинг юзидир. Фарзандларингиз ажойиб, солиҳ инсон бўлиб улғайса, бир-бирингиздан миннатдор бўласиз. Ёмон одам бўлиб қолганида эса эр-хотин бир-бирингизни айблашга йўл қўйманг. Болангизни ҳалол ва солиҳ инсон қилиб улғайтиринг. Турмушнинг турфа хил мураккабликлари бежиз эмаслигини фарзандларингиз улғайиб вояга етганида ҳис қиласиз. Қачонки оилада эру хотин бир-бирини ҳурмат, иззат қиладиган бўлса азиз фарзандлар улардан ибрат олишади. Шундай экан “қуш уясида кўрганини қилади” нақлини бежиз айтишмаган.

 

УМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин кизлар масалалари буйича ёрдамчиси Хосият Косимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here