Ушбу суратнинг ўнг тарафида бармоқ изининг микроскопда олинган тасвири. Чап тарафда эса Арабистон ярим оролидаги Рубъул Холий номли саҳронинг қуми тасвири. Ушбу суратларда бармоқ изи билан қум чизиқларининг бир-бирига ўхшаш экани яққол кўриниб турибди. Олимлар ҳозиргача бу ҳолатни шарҳлаб бера олишмаган.
Шамоллар қумда ҳосил қилган чизиқлар ҳомила она қорнидалигидаёқ бармоқ учларида пайдо бўлган чизиқларга жуда ўхшайди.
Агар моддапарастлар, атеистлар айтганидек, коинот, инсон ва атрофимизни ўраб турган бутун борлиқ тасодифан пайдо бўлган бўлса, у ҳолда бу ўхшашлик нимага далолат қилади?!
Бунинг биргина шарҳи шуки, бизни, коинотни ва атрофимиздаги барча нарсаларни яратган ва борлиқдаги ҳар бир нарсага битта низомни жойлаштириб қўйган Аллоҳ таолонинг Ўзидир.
У Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:
ذَلِكُمُ اللَّهُ رَبُّكُمْ خَالِقُ كُلِّ شَيْءٍ لَّا إِلَهَ إِلَّا هُوَ فَأَنَّى تُؤْفَكُونَ
“Ана ўша Аллоҳ – Роббингиздир. У ҳар бир нарсанинг яратгувчисидир. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. Бас, қаёққа бурилиб кетмоқдасиз?!”(Аллоҳга ибодат қилмай, қайси томонга бурилиб кетмоқдасизлар?! Аллоҳнинг айтганини қилмай, қаён қараб кетмоқдасизлар?! Аллоҳнинг оятларига амал қилмай, қаёққа кетмоқдасизлар?!) (Ғофир сураси, 62-оят).
www.kaheel7.com сайтидан
Нозимжон Иминжонов таржимаси