Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муътамир ибн Сулаймоннинг мажлисида бир аъробий одобни шундай васф қилди: «Ҳақиқий одоб дин одобидир. У тавфиққа чақиради, саодатга сабаб бўлади ва тақвони зиёда қилади. Дин одоби – Ислом аҳкомларини ва фарзларни адо қилишни ўрганиш, нафл ибодатлар қилиб, тўғри ният билан қўшимча (савоб) олиш, нафсни поклаш, шу йўлда курашган ҳолда яхшиликни севиш, диндан узилган ҳолда ёмонликдан нафратланишдир. Яхшиликка Аллоҳнинг савобига рағбат қилганинг учун интилишинг,  ёмонликдан эса У Зотнинг иқобидан қўрққанинг учун четланишинг керак. Шунда савобга эришиб, азобдан омонда бўласан. Бунинг учун азобга олиб борувчи нарсалардан узилишинг, нажотга олиб борувчи яхшиликларни ҳамма нарсадан устун қўйишинг керак».

«Cолиҳлар гулшани» китобидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here