#МУТОЛАА_ВАҚТИ

Бир томон илк маротаба намозларини янги — ғайриодатий тартибда ўқишни ўйлаётган бўлишса, иккинчи томон ҳужум вақти яқинлашганидан суюнишаётган эди. Билол азон чақирди. Яҳудийларнинг қўли қиличларига узанди.

Бу томонда Расулуллоҳ (с.а.в.) сафнинг олдига ўтиб, намозга турдилар. Аммо аскарларнинг ҳаммаси сафга туришмади. Бир гуруҳлари душман томонга қараб қурол кўтариб турар экан, иккинчи гуруҳ қуролларини ёнларига қўйиб, Расули акрамнинг орқаларида туриб намоз ўқир эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) руку ва сажда килиб, иккинчи ракатни ўқишга турганларида, мўминлар ўзлари алоҳида қисқа килиб яна бир ракат намоз ўқишди ва салом бериб туришди.

Дарҳол ҳамроҳлари билан жой алмашиб, сокчиликка ўтишди. Бу гал жой алмашган соқчилар Расули акрамнинг орқаларидан туриб намоз ўқий бошлашди. Уларга ҳам бир ракат намоз ўқитган Расулуллоҳ (с.а.в.) салом бериб турганларидан кейин, улар ўзлари яна бир ракат ўқиб, салом беришди.

Шу тариқа ҳар икки гуруҳ бир ракатни Оллоҳнинг пайғамбари билан, бир ракатни ўзлари ўқиган ҳолда икки ракатдан намоз ўқиб, Ҳақ таолонинг амрини бажарган бўлишди. Улар душман рўпарасида турганларига қарамай, қисқа намоз ўқиб, қуллик фарзларини бажо келтиришди.

Бу ҳолни узоқдан кузатиб турган кофирлар кутилмаган бундай тадбир олдида нима қилишни билмай қолишди. Энди мусулмонларга ҳужум қилишнинг маъноси йўқ эди.

Ибодатларини бундай мустаҳкам тадбир билан ўтказган мусулмонларни енгиш осон эмаслигини тушуниб етган душман аста-секин тарқала бошлади. Ҳеч қанча вақт ўтмай ин-инига кириб кетган ғанимдан асар ҳам қолмаганини кўрган мусулмонлар орқага қайтадиган бўлишди.

Аҳмад Лутфий Қозончи “Саодат асри қиссалари”

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here