Ихтилоф — ижтимоий ходиса сифатида муайян масалада ёндашув ва мақсадлари бир- бирига мос тушмайдиган икки ёки ундан ортиқ томонлар (одамлар ва гуруҳлар) ўртасидаги муносабатни англатади. Ихтилофни хал этиш учун вақтида чора кўрилмаса, томонларнинг тажовузкорлигига сабаб бўлиши ва тўғридан — тўғри зўравонлик даражасига етиши мумкин. Диний асосдаги ихтилофни муайян динга эьтиқод қилувчи шахс ёки гуруҳлар ўртасида ақида, фиқҳ, амалларни бажариш, муқаддас манбалардаги кўрсатмаларга таяниш ва бошқа масалаларда кескин мунозарали холатларнинг юзага келиши деб таснифлаш мумкин. Ислом динида ихтилоф чиқариш ўзларидан бошқа мусулмонларни хатокорликда, бидъат ва залолатда, Қурьон ва суннатни тарк этишда айблашда акс этмоқда. Жумхур (кўпчилик) уламолар ихтилоф чиқараётган тоифаларнинг кўзга яққол ташланадиган белгиси бемазхаблик эканини қайд этадилар.
Ихтилофчиларга хос асосий хусусиятлар қаторида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: ўз фикрини ягона тўғри деб ҳисоблаб, ғулувга кетиш ҳамда фикрларига қўшилмаганларга нисбатан ўзларининг «бидьат — залолат» «залолат — дўзах» қоидалари асосида кескин муросасиз муносабатда бўлиш.
У́зларидан бошка барча мусулмонларни «фосик», «бидъатчи» ёки «кофир»га чиқариш, дин, мазхаб ва бошқа масалаларда фитна чиқаришга бепарво бўлиш ҳамда ихтилоф чиқаришни ўзига касб қилиб олиш.
Бугунги кун воқелиги, тарихий ва объектив қонуниятларни тушунмаслик ва тан олмаслик, масалан барча мусулмонларни бирлаштирувчи ягона халифалик қуриш каби хомхаёлни мутаассиблик билан илгари суриш. Исломда динни одамларга қийин килиб тушунтириш ва оғир талаблар билан чеклаш, мазкур масалада ихтилоф чиқариш ман этилган. Жаноб Росуллуллох соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, хотиржам қилинглар, бездирманглар» ,дедилар (Имом Бухорий ривояти). Ҳозирги замон уламоларимиз динда ихтилоф чиқараётганлардан сақланиш учун суннийлик ва ханафийлик мазхаби аҳкомларида маҳкам туриш, мутаассиб ва экстремистик ғояларга берилмаслик зарурлигини таъкидлайдилар ҳамда мусулмонларга ихтилофчиларнинг жамиятга бузғунчи таъсирини олдини олишда қуйидагиларни тавсия қиладилар:
Ҳар бир мусулмон аҳли — суннат, вал — жамоа эътиқодини маҳкам ушлаб, унда собит туриш: Динни ўрганишда солиҳ мусулмон аждодлар изидан бориш: Уламоларни ҳурмат қилиш ва уларга эргашиш: Фарзанд тарбиясига алоҳида эътибор қаратиш: Кишилар ўртасида аҳл — иноклик ва дўстликни мустаҳкамлаш: Дин, ватан ва халқ фойдаси учун хизмат қилиш: Ихтилофлардан четда бўлиш.

Қизирик тумани «Мулло Останакул» жомеъ масжиди имом-хатиби Олим Самадов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here