Ўзининг келажакдаги ҳаётини тинч осуда ўтказмоқчи бўлса, биринчи ўринда касбини ҳалол қилиши керак ва агар касби ҳалол бўлса, Худога тақво қилиб, шариат ҳадларидан чиқмаслиги лозим. Сўнгра ҳар бир киши уйланишидан олдин келажакдаги жуфтини жуда диққат билан синчиклаб ахтариши керак. Шариат шартларига эътибор бериб уйлансин.
Бизларга бу ишда Ислом шариати ёрдамга келган. Пайғамбаримиз с.а.в. ушбу ҳадисда муносиб келин қандоқ бўлишини баён қилиб берганлар:

Набий с.а.в.: “ Аёл тўрт нарсаси учун никоҳланади. Моли, ҳасаби, чиройи ва дини учун. Бас, диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур”, дедилар.
Агар ушбу тўрт сифат – мол ҳам, чирой ҳам, келиб-чиқиши насаб ҳам, дину диёнатга қўшилиб, бир қизни зийнатлаб турса, албатта, яхши.
Аммо мазкур тўрт сифат бир-бири билан солиштирилганда улар орасида диндорликка тенг келадигани йўқ. Чунки бойлик вақтинча, ҳасабу насаби яхши келин, албатта, яхши. Лекин фақат насабига ишониш ҳам яхшиликка олиб келмайди. Гўзалик ҳам ўзича яхши нарса. Лекин бу ҳам ўткинчи. Диндорлик эса ҳақиқий ва бардавом яхши сифат. Чунки ундан дунёга келадиган фарзандлар ҳам ажойиб инсонлар бўлиб етишадилар.
Аллоҳ таоло инсонга фарзандни аслида неъмат қилиб берган. Лекин гоҳида мана шу фарзанд ота-онасига бало бўлиши ҳам мумкин. Агар оила тинч-тотув бўлиб, ота-она ўз фарзандларига яхши тарбия берсалару, бола улғайганда ота-онасига рахмат олиб келса, бу улар учун Аллоҳнинг мукофоти бўлади. Болалар эртанги кунимизнинг посбонлари, қарашларимиз, ишларимизнинг давомчилари, улар янги турмуш барпо этиш, соғлом ҳаёт кечириш учун дунёга келган кишилардир.
Тарбиянинг энг мураккаб даври ўсмирлик давридир. Бола энди мустақил ҳаракат қила бошлаган, ҳаётга ўз назари билан баҳо беришга киришаётган, доимий эшитиб юргани ота-онанинг сўзидан кўра ўзгаларнинг, янги танишларнинг фикрлари жозибалироқ кўринаётган пайтда унга эҳтиёт бўлиб муомала қилмоқ керак. Тарбия услубини олдингисидан ўзгартиришга, баъзи жиҳатларни босиқлик билан ҳал қилишга тўғри келади.
​Хорижда болаларни соғлом ва баркамол ўстириш борасида олимлар қизиқ тажриба ўтказишади. Ота бола туғилишига беш олти ой қолганида ҳар куни маълум бир вақтда битта эртакни «унинг» ёнида сўйлаверади. Гўдак туғилгандан сўнг ҳам эртак айтишда давом этади. Боланинг тили чиққанида ота ўша эртакни айта бошлаганида, унинг давомини боланинг ўзи сўзлаб берибди. Ҳофизул Қуърон бўлган бир киши фарзанд кўради. Боланинг тили чиққанида, маълум оятларни такрорлаётганини эшитишади. Маълум бўлишича, ота илохий каломни тиловат қилаётганида фарзанднинг онаси унга сомеъ бўлиб, тинглаб турар экан. Демак, фарзандни соғлом ўстиришни она қорнида вужудга келганидан бошланса, кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Яхши таълим — тарбия, шубҳасиз, инсоннинг жисми ва руҳий дунёсига, охиратига фойдали, уни ҳар икки жаҳонда бахту саодатли қиладиган, илм ва тажриба билан бир қаторда диёнату билимдонлик, балоғат бахш этадиган тўғри йўлга эзгу ва маъқул илмларга ундайдиган таълим – тарбиядир. Ақл илмга нақадар тўлиб – тошса ҳам, қалб ва кўнгилни сира унутмаслиги керак, инсон ўзидаги маънавий жиҳатларни – виждон ва нафсини тарбиялаш, эҳтиросларни бошқара олиши, хунук одатларини тарк этиши, мавжуд илмий ютуқларини инсоннинг фойдасига йўналтира оладиган зеҳниятга эга бўлиши зарур.
Илоҳо бизларни зурриётларимизни аҳли иймон, аҳли Исломдан қилгин. Бизларга қиёмат кунига шафоат қилгувчилардан қилгин. Қиёмат кунигача уларни намозхон, Қуръонхон ва Расулуллоҳнинг суннатларига олиму омил айла!

Қумқургон тумани “Умари Одил”
жоме масжиди имом хатиби Х.Ёкубов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here