«Инсон вафот этганда унинг амали тўхтайди, фақат уч нарса туфайли унинг номаи аъмолига савоб ёзилиб туради: садақаи жория, фойдали илм, дуои хайр қилувчи солиҳ фарзанд». Муслим ривояти.
Мана шундай дуогўй, фармонбардор, солиҳ фарзанд дунёга келиши учун ота – она жуда катта аҳамиятга эга.
Фарзанд – Аллоҳнинг санаб адоғига етиб бўлмайдиган неъматлари ичидаги бир неъматдир. У дунё ҳаётининг зийнатидир. Аллоҳ таоло айтадики: «Мол-мулк, фарзандлар дунё ҳаётининг зийнатидир…». Фарзанд қалб райхонаси, гулидир. Ёшлик чоғларида уларни эркалаб кўнглимиз ҳузур қилади. Катта бўлганларида ёрдамларидан баҳраманд бўламиз. Вафот этганимиздан кейин эса уларнинг сайъ-ҳаракатлари туфайли номаи аъмолимиздаги савобларимиз зиёда бўлади.
“. Ҳеч бир жонга имкондан ташқари таклиф бўлмас. Она ҳам, ота ҳам боласи сабабидан зарар тортмасин. Меросхўрга ҳам худди шундоқ. Агар фарзандларингизга эмизувчи талаб қилишни ирода қилсангиз, берадиганингизни яхшилик билан аввалдан топширсангиз гуноҳ бўлмас. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, Аллоҳ қилаётганингизни албатта кўриб турувчидир”.
Юқорида айганимиздек фарзанд Аллоҳ берган улуғ неъматдир. Ота-она бу неъматга шукр қилишлари лозим. Шукрнинг асосийси – фарзандни неъмат берувчи Зот бўлмиш Аллоҳнинг розилигини қозонтирадиган қилиб тарбиялашдир. Тарбия эса, эмизишдан бошланади. Бу ишда ота-онанинг келишмовчиликлари, ораларининг бузилиши узр бўла олмайди. Катталарнинг жанжали туфайли мурғак гўдак зарар тортмаслиги, унга Аллоҳ берган ҳақ-ҳуқуқлар поймол қилинмаслиги керак. Гўдакнинг ҳақларидан бири ва оналарнинг энг мўътабар вазифаси фарзандини икки йил эмизишидир. Янги туғилган гўдак жисми ва руҳининг ўсишига онасининг сутидан афзал озуқа йўқ. Боланинг суяги онанинг сути билан шаклланади, шунингдек, унинг бошқа тарафлари, руҳий ривожланишига ҳам она сути зарур озуқа ҳисобланади. Ушбу озуқанинг муддати тўлиқ икки йил бўлиши керак. Бу Қуръоний ҳақиқатни адашган инсоният минг тўрт юз йилдан кейин тушуниб етди. Ҳозирги пайтда илмий текширишлардан сўнг, гўдак бола учун энг яхши озуқа онанинг сути ва уни тўлиқ икки йил эмизиш керак, деган гапни айтишмоқда. Мусулмонларга Аллоҳ таолонинг Ўзи буни Қуръони Каримда айтиб ўтган.
“Ким эмизишни батамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларни тўлиқ икки йил эмизурлар”.
Оналар фарзандларини икки йил эмизар эканлар, албатта, оталарига ҳам ўзига яраша вазифа юкланган. Улар: онаси билан ажралиб кетганман, деб ўзини четга олиб туришга ҳақлари йўқ, балки:
“Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир”.
Бу ишни яхшилаб адо қилишлари керак, номига эмас. Аммо ҳаддан ҳам ошилмайди.
Бир киши Пайғамбаримиз с.а.в.дан сўради “ кимга яхшилик қилай”? айтидилаки, “ ота ва оангга” – “ ота-онам вафот қилган” деди. “ ундай бўлса, фарзандларингга яхшик қил, чунки уларнинг ҳаққи ҳудди отангни ва онангни ҳақларидек” деб марҳамат қилдилар.
Пайғамбаримиз с.а.в. бир ҳадисда шундай марҳамат қилганлар: « Ҳайздан, яъни ҳайз вақтида пайдо бўлган ва зинодан туғилган боладан гўзал ахлоқ чекинган бўлади».
Анас ибн Молик р.а. Пайғамбаримиз с.а.в.дан ривоят қиладилар: « Вақтики фарзанд етти кунлик бўлса ақиқа қилинглар ва яхши ном қўйинглар. Ақиқа бу ўғил фарзанд бўлса, икки қўй, қиз фарзанд бўлса бир қўй сўйиб, назир ош қилиб, гўштини еб, устихонини синдирмай, ерга кўмишликдир. Вақтики олти ёшга кирганда мактабга бергай. Тўққиз ёшга етганда ётадиган ўрнини алоҳида қилгай. 13 ёшда кирганда намоз ўқимаса, ургай. Балоғатга етиб, қадди кўтарилиб қолса, хотин олиб бергай. Ундан кейин фарзандининг қўлини ушлаб туриб, айтадики, — илм ва одоб ўргатдим ва хотин олиб бердим. Роббимга сиғиндим, бу дунёда Худои таборак таолонинг ғазабига ва охират азобига гирифтор бўлмоқдан сақландим- дегай».
«Жоҳилият вақтида бирортамиз ўғил кўрса, қўй сўйиб, унинг қонини боланинг бошига суртар эди. Аллоҳ Исломни келтирганида эса, қўй сўядиган, сочини олдирадиган ва бошига заъфарон суртадиган бўлдик».
Ақиқадан фойдалар шуки, аввало қўй сўйилади. Бу Ислом миллатига янги аъзо келиб қўшилганининг шукронасига бир ҳалол ҳайвонни Аллоҳ ҳаолонинг йўлида қурбон қилишдир. Иккинчидан сочини олиш янги туғилган боланинг сочига турли ифлос нарсалар теккан бўлади. Ана ўша нарсаларни боланинг бошидан тезроқ кетказиш маъносида унинг сочи олиниб ташланади. Бошига заъфарон суртилади. Заъфарон хушбўй нарса бўлиб, усуртилган жойдан ажиб ҳид анқиб туради. Заъфароннинг ҳиди ҳузурбахшдир, руҳни тетик қилади. Энг асосийси, фаришталарга хуш ёқади.
Мана бу ҳикоятдан кўриниб турибдики, бола тарбияси учун аввало ота ўрни катта.
Қумқургон туман бош имом хатиби Қ.Бойсариев