“Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир”
Қадр кечасидан унумли фойдаланиш мақсадида бу кечага тайёргарлик кўриш лозим.Яъни кундузи танага яҳши дам бериш камроқ таом тановул қилиш издиҳомда йироқроқ бўлиш фарз ва бошқа намозларни масжидда ўқиш уйдаги ишларимиз ва вақтимизни тартибга солиш масжиддан ташқарига чиқадиган ишларимизни олдинроқ ҳал қилиб олишимиз керак.
Кадр кечаси шарафли, муборак, ва кўп фазилатларга тўла. Бу кечада қилинган дуолар, ибодатлар мақбулдир. Бу тун минг ойда ҳам топилмайдиган кўп яхшиликлар тақсим қилинади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ҳар ким имон билан ажрини Аллоҳдан умид қилган холда қадр кечасини ибодат билан ўтказса, барча хатолари, гуноҳари мағфират килинади», деганлар (Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Насоий ривояти: Абу Хурайра розийаллоху анҳу).
Қуръони карим муборак Рамазон ойи кечаларидан бири Қадр кечасида нозил бўла бошлаган.
Бу шараф ва улуғлик, ҳукм ва тақдир кечасидир. Аллоҳ таоло унда ажал, ризқ ва бошқа ишларни тақдир қилиб, уларни мукаллаф фаришталар — Исрофил, Микоил, Азроил ва Жаброилга (алайҳимуссалом) топширади.
Фаришталар, жумладан, Жаброил (алайҳиссалом) барча осмондан, “Сидратул мунтаҳо”дан ҳам тушишади. Улар тонг отгунча одамларнинг дуосига “омин” деб туришади. Бу – Аллоҳ фақат омонлик, тинчлик, хайр ва барака туширувчи кечадир. Унда шайтон бирор ёмонлик қилиш ва озор беришга қодир бўлмайди. Бу кеча барча яхшиликлар ва баракотларни, ризқлар тақдири, диний ва дунёвий манфаатларни қамраб олади.
Имом Аҳмад Убода ибн Сомитдан (розийаллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Қадр кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунлигидадир. Ким унда имон билан Аллоҳ розилиги учун ибодат қилса, албатта, Аллоҳ аввалгию кейинги гуноҳларини кечиради. У тоқ кечаларда бўлади. Тўққизинчи ёки еттинчи ёки бешинчи ёки учинчи ёки охирги кеча қадр кечасидир”, дедилар». Аксар уламоларнинг фикрига кўра, Қадр кечаси Рамазон ойининг йигирма еттинчисидир. Имом Муслим ва Термизий Зирр ибн Ҳубайшдан ривоят қилган ҳасан саҳиҳ ҳадис бунинг далилидир. Зирр (розийаллоҳу анҳу) Убай ибн Каъбга (розийаллоҳу анҳу): «Биродарингиз Абдуллоҳ ибн Масъуд: “Ким бир йил тунлари қоим бўлса, Қадр кечасини топади”, деб айтганлар», деганида, Убай ибн Каъб: “Аллоҳ Абу Абдураҳмон (яъни, Ибн Масъуд)ни мағфират қилсин, ҳақиқатда у Қадр кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эканини билар эди. Бу кеча йигирма еттинчи кечадир, лекин одамлар у нарсага суяниб қолмаслигини хоҳлаб айтмасди, — деди. Сўнгра қатъий қасам ичиб: — Йигирма еттинчи кечада”, деди. Шунда мен: “Эй Абу Мунзир, нима далил билан бундай дейсан?” дедим. У зот: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизга айтган белги билан: у кун қуёш шуъласиз чиқади”, деб жавоб берди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларини бу луғ кечани топишга ва унинг баракотларидан баҳраманд бўлишга ундашлари ҳақидаги ҳадислар жуда кўп. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам гоҳида бу луғ кечанинг фазилатини сифатлаб саҳобаларни уни т опишга тарғиб қилганлар: “Ким “Қадр” кечаси имон билан ва савоб умидида тунни қоим қилса унинг олдинги гуноҳлари кечирилади”.
Гоҳида эса унинг қайси кечада эканини билдириб тарғиб қилганлар “Қадр” кечасини Рамазоннинг охирги ўн кунлигидан қилиринглар кечасини қилиришни ўргатиб қўйишлари ва бунда ўрнак ва гўзал намуна бўлишлари таббий ҳол эди, албатта. “Қадр” кечаси Қуръон нозил бўлган кеча.Унда қилинган амал минг ойлик амалдан яхшироқдир.Аллоҳ таоло бу кечада Руҳ – Жаброил алайҳиссалом ва фаришталар ерга тушиши ҳақида ҳабар берган.Бу кеча саломатлик ва тинчлик кечасидир.Бу кечада Аллоҳ таоло бандаларини яхшиликларга буркайди, устларидан барокатлар ёғдиради уларни авф этади ва гуноҳ ва маъсият юкларидан халос етади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Сурхондарё вилояти вакили ўринбосари Абдусалом Фатуллаев