Фарзанд Аллоҳ таолонинг буюк неъматидир. Бу борада Пайғамбаримиз Муҳаммадсоллаллоҳу алайҳи вассалам шундай деганлар. “Фарзандлар жаннат райхонларидир” (Сунани термизий).
Динимизда тарбияга алоҳида эътибор берилгани боис Расули акрам соллаллоҳу алайҳи вассаллам “Ҳеч бир ота ўз фарзандига яхши тарбия ва гўзал одобдан буюкроқ ҳадя бероломас” деганлар, (Имом термизий). Яъни инсон ўз зурриёдига бериши мумкин бўлган нарсаларнинг энг яхшиси моддий эмас, балки маънавий неъмат, тарбиядир.
Тарбияли фарзанд, ота-онасини дунёда раҳмат ташаккурларга, охиратда эса, Аллохнинг розилигига мушарраф этиш баробарида, жамият ривожига хисса қўшган бўлади. Тарбия мохиятини чуқур англаб етган аждодларимиз бунга катта эътибор берганлар.Хусусан “Кимё” китобида фарзанд тарбияси ҳақида шундай дейилади:“Фарзанд ота-она қўлидаги оманатдир, унинг дили эса нафис гавхарга ўхшайди. Гавхарҳар хил нақшларбезалганикаби бола дилигаҳамэзгуфикрларнакшинисолишимумкин. Бола қалби тоза тупроқ кабидир, унга қандай уруғ сепсанг, ўша уруғ унади”.Шунинг учун ота-она ва муаллим бу ишда ўзаро ҳамкор бўлиб, унинг дилига яхшилик уруғларини қадамоқлари лозим.
Шу ўринда савол туғулиши мумкин; Фарзанд тарбияси инсон ҳаётида шунчалар аҳамиятли экан, уни қачондан бошлаш керак? Бу саволга ҳар ким ҳар хил жавоб беради. Кимдир туғилгандан сўнг деса, яна кимдир, бола оқу-қорани ажрата бошлагач, деб фикр билдиради. Лекин фарзанд тарбиясига хали у туғулмасдан илгари, аниқроғи янги оила қурилаётган чоғидаёқ киришмоқ керак.
Яъни аввало, оталарнинг ўзлари намунали хулк эгалари бўлишга ҳаракат қилишлари, шунингдек, фарзандига яхши касб ўргатиб, илмли, одобли ва халол бўлишга чорлаши лозим.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Инсон дунёдан ўтгач унинг амал дафтари ёпилади, фақат унинг уч амалидан савоб етиб туради. Булар, қолдирган илми, қурдирган масжид ёки кўприги, солиҳ фарзандининг қилган дуойи-ҳайрияси” деган эдилар”. (Абу Исо Мухаммад Термизий)
Инсон бу синов дунёсидан ўтганидан сўнг ҳам савоб етиб туришини хоҳласа, фарзандини солиҳ кишилар қилиб тарбияламоғи лозим. Барчамизга ана шу бахт насиб этишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.
Термиз тумани “Мангузар”жомеъ масжиди
имом-хатиби ;Расулжон Абдуллаев