Дунё хаёти синов ва имтихонлардан иборатдир. Буни билган,ҳар бир мўмин ва мусулмон банда хаётининг машаққатлари олдида ўзини йўқотмайди, дунёнинг арзимаган матоҳлари деб бошқалар билан талашиб-тортишмайди ҳам,ва улар ношаръий ишларга қўл урмайдилар.Чунки дунё матоҳлари,бойлик,хивсу ҳавас барча-барчаси ўткинчидир. Зеро улар бу дунё хайёти ғурур матоҳданўзга нарса эмас.Деган ояати каримага амал қиладилар (Оли Имрон сурасида 185) Нафс хавоси кўп зарарли илатлар эшигини очиб беради.Унга берилган кимсалар тажовуз кор бўлади,натижада уларни хаёти аянчли якун топади.Бугунги халқлар-аро низолар террорчилик,ақидапараст бузғунчи  оқимларнинг пайдо бўлиши ва  “Оммавий маданият”таъсирида ёшларнинг турли таҳдидлар остида ҳамда айрим  қора кучлартомонидан дунёни ўзаро бўлишиб олишга бўлган уринишларига ҳам нафс балоси сабаб бўлмоқда. Чунки улар, “Ҳужжатлар келгандан кейин ҳам бўлиниб,ўзаро ихтилофга берилган кимсаларга ўхшамангиз” (Оли Имрон 105) ояати каримани билмайдилар.Воҳоланки Аллоҳ хақ  субҳанаҳу ватаъоло Қуръони каримда бундай кимсаларни қоралаб шундай деди. “Уларда қалблар бор (лекин)улар билан англамайдилар” “Уларда кўзлар бор (лекин) улар билан кўрмайдилар” “Уларда қулоқлар  бор,(лекин) улар билан эшитмайдилар”. Ана  ўшалар ғофирлардир.(Аъроф сураси 179) Каъб ибн Молик (разиолоху анҳу)дан ривоят қилинади:Расулуллоҳ (с.а.в) бундай дедилар: Инсоннинг бойлик ва шон-шухратга бўлган ҳирсис яъне ,ўчлиги унинг ўз динини бузишда қўйлар ичига қўйиб юборилган иккита оч бўридан ҳам ёмонроқдир деганлар.(Имом Термизий ва Имом Ахмад ривояти).Бу юқорида зикр қилинган сўзлардан маълум бўладики илму маърифатдан,имону исломдек бебаҳо неъматлардан яроқ бўлган кимсаларгина шундай ношариъй ишларга қўл турадилар.Улар инсон қиёфасидаги ҳайвонлардир.Чунки мъарифатлива мъарифатпарвар кишилартўғрисида мухтарам биринчи Президентимиз таъкитлаб шундай деганлар, ўқиган ўрганган малатнинг келажаги юксакдир. Чунки илм ўз сохибини ташлаб вўймайди уни хақ йўлда бошлайди мол дунёга насу-шавхатга хис  қўйиш  кишини Аллоҳдан, ва у зотни рахматидан узоқлаштиради.   Юқорида келтирган хадиси шарифда такидлангандек имонинг энг ашадий душмани айънан хис очкўзлик ва шавҳатпарастлик саналади нафс қутқуси  банданинг  имонига худди оч бўрилар ювош қўйларни айовсиз бўғизлаганидек талофат етказади. Ўз хирси ва хойи хаваси билан овора бўлган банда ибодатларни хушуъ  хзуъ билан эмас,аксинча пара-парчиш  бажариб яна нафси истаган бирор нарса билан машғул бўлгиси келади.шунинг учун инсон имонини сақлаш учун, умрини беҳудага сарфламаслиги яхшироқдир, ва ҳар жиҳатдан инсон учун манфаъат келтирадиган китобларни ўқисин. Чунки бандани икки дунёдаҳам нажот топишини ягона чораси  китоб ўқишга иштиёқ, илмга бўлган мухаббатдир . Алҳамдулиллоҳ юртимизда илм олиш учун шарт-шароитлар етарлидир . Пайғамбаримиз (с.а.в )  “Олим бўл,ё илм толиб бўл, ё илм эшитувчи бўл, ё  илмлиларни яхши кўрувчи бўл , аммо бешинчиси бўлмагин, унда халок бўласан,” деганлар. (сўраган эдингиз китобидан)  Хақиқатан, олим ва илм толибларни ёмон кўрган киши икки дунёдаҳам  рўшнолик кўрмайди.  Уламоларни хурматлаш,сўзларига қулоқ тутиб унга амал қилиш кишини дунё ва охират саодатига эриштиради.Чунки олимлар  Пайғамбарларнинг меросхўрларидирлар ,ваҳол онки пайғамбарлар,мол дунё мерос қолдирмаган эдилар илмдан бошқа. Зеро Абудардо разиаллоҳу анҳудан ривоят қилинган хадиси шарифда “Мен  Расулуллоҳ (с.а в )нинг.  Албатта  уламолар  пайғамбарларнинг  меросхўрларидир чунки пайғамбарлар  динор хам дирхам хам мерос қилиб қолдирмаган. Улар илмни мерос қилиб қолдирган. Шундай экан кимда ким уни олса, катта насибани қўлга киритипти,”   деб айтаётганларини  эшитганман деган эдилар. (Абу Довуд  ва Термизидан ривоят қилинган )                           Шундай экан хар бир , мен мўмин- мусулмонман деган киши авал Аллоҳ ва унинг Расулига, итоат этмоқлиги, ва олимларни севадиган бўлмоқлиги лозимдир.

 

Сариосиё тумани “Мулло Абдукарим Охунд”жомеъ масжиди имом хатиби      Мирзоев Бахриддин

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here