“Ҳижоб” сўзи арабча бўлиб, “Парда” “Сатр” “Ёпинчиқ” каби маъноларни билдиради. Исломда аёлларнинг ҳуқуқи поймол қилинмаслиги, уларнинг номус, шараф ва иффатларни ҳимоя қилиш мақсадида эркаклар кўзидан сақланишларига буюрилган. Лекин қайси аъзолари аврат саналиши ва қанча миқдорда очиқ юришлари мумкинлиги хусусида мужтаҳид уламолар ҳам ягона фикрга кела олмаганлар. Масалан, Абу Ҳанифа “Имом Аъзам” билан имом Моликлар аёлнинг юзи , икки қўли ва оёқларининг тўпиғи ости аврат эмас очиб юриши мумкин деган бўлсалар, Имом Шофиий ва Аҳмад Ибн Ҳанбаллар аёлнинг барча аъзоси аврат ҳатто кўзлари ҳам кўринмаслиги керак деб ҳисоблаганлар. Шунинг учун Ҳанбалийликга эътиқод қиладиган Саудия Арабистонидаги араб аёллари қора ҳижобга бурканиб юришга мажбурдирлар. Бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда аёллар юзлари очиқ ҳолда юришлари жоиз деб фатво берилган. Шундай экан айрим аёлларимиз Ҳаж ёки Умра зиёратига бориб келишгач араб аёлларига тақлид қилиб ниқобга ўраниб юришга ҳаракат қилишлари номақбул ишдир.

Бойсун тумани бош имом-ҳатиби З.Чориев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here