#РАДДИЯ#МАҚОЛА
МУСУЛМОННИ КОФИРГА
(ТАКФИР) ЧИҚАРМАНГ.
Бугунги кунда миллатимиз ва динимизга раҳна солиш ниятида баъзи бир кимсалар томонидан асосан ижтимоий тармоқлар орқали мусулмонларни куфрда айлаб уларни кофирга чиқармоқдалар.
Аслида эса мўътабар ақида китобларимизда қайси бир инсон Аллоҳга иймон келтириб, Расулуллоҳни тан олар экан биз уни кофирга чиқармаймиз.
Иймоннинг шарти ҳам “Ал ийману иқрорум биллисани ва тасдийқум бил қолб”дир Яъни: иймон-тил билан иқрор (айтиш) бўлиш ва қалб билан тасдиклашдир. Иймонни муҳокама қилиш банданинг иши эмас чунки инсон иймонни Аллоҳга келтиради яьни Аллоҳ қабул қилсин учун айтади. Шундай экан иймоннинг нечоғлик булганини банда билолмас.
Ислом тарихидан маьлумки Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам кофирлар яьни макка мушриклари билан булган жангда Сахобаларга айтдилар: “Аёлларни улдирманглар,Ёш болаларни улдирманглар, Карияларга тегманглар ва исломни кабул килганларга азият берманглар дедилар,жангда бир сахобий бир мушрикни изидан ва шу захоти мушрик кочиш асносида иймон калималарини айтди,сахобий уни улдириб куйди.Бундан хабар топган Расулуллох сахобани чакирдилар ва нега уни ўлдирдинг, мен айтган эдимку иймон келтирган инсонни ўлдирманглар деб дедилар, шунда сахобий айтди: Я Расулуллоҳ у мендан қўрқанидан иймон келтирди деди. Расулуллоҳ с.а.в қаттиқ хафа бўлиб айтдилар: Сен уни қалбига кириб чиққанмидинг” дедилар.
Такфир сўзининг маъноси (арабча инкор қилиш, ёпиш, кофирга чиқариш) деган маъноларни билдиради. Мусулмонни такфирда айблаш банданинг изнида бўлмаган ишлардандир.
Пайғамбар Соллаллоҳу алайҳий васаллам айтдилар:
Яъни: “Уч нарса иймоннинг аслидандир. “Ла илаҳа Иллалоҳ” деган кимсага тегмаслик, уни гуноҳи туайли “кофир” демаймиз, амали туфайли исломдан чиқармаймиз” (Имом Абу Довуд ривоятлари)
Аллоҳ таъоло айтади:
Яъни “Ким қастдан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб ўша жойда абадий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир.” (Нисо сураси 93-оят)
Муслмон киши ўз мусулмон биродарини кофирга чиқаришдан келиб чиқадиган хатарлардан огоҳлантириб Пайғамбаримиз Соллаллоҳу алайҳий васаллам шундай дедилар: “Бирор киши ўз биродарига: “Ей кофир,”- деса бу сўз иккаласидан бирига тегишли бўлади,” дедилар. (Яъни агар кофирликда айбловчи ҳақ бўлса, айбланувчи кофирлигича қолади. Башарти ҳақ бўлмаса, у ҳолда ўзи кофир бўлади.) (Имом Бухорий 6103-ҳадис)
Пайғамбар Соллаллоҳу алайҳий васаллам видолашув ҳажларида айтдилар:
Яъни “Эй одамлар! Қонингиз, молингиз ва обрў эътиборингиз бир бирингизга ҳаромдир!”
Пайғамбар Соллаллоҳу алайҳий васаллам ушбу муборак ҳадисларидан мусулмоннинг қонини тўкиш молини ноҳақ ўзлаштириб олиш ва обрўсини тўкиш ҳаром экани маълум бўлади.
Афсуслар бўлсинки ҳозирда баъзи бир тоифа ва шахслар томонидан исломни суистемол қилиб, Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳий васалламнинг сўзларини назар писанд қилмасдан бемалол мусулмонни кофирда айблаб шу йўл орқали унинг қонини тўкишни ҳалол санаб молини талашни ҳалол санаб хохлаганча обрўсини тўкиб таҳқирламоқдалар. Бу албатта банданинг гуноҳкорлик ила ноқис ақлига суянган ҳолда чиқараётган қароридир. Бу учун албатта Аллоҳ олдида жавоб беради.
Яна Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳий васаллам мусулмон-мусулмонга биродар эканлиги ва биродарининг молини таламаслиги хусусида марҳамат қилиб айтадиларки:
Яъни “Эй одамлар! Гапларимга қулоқ солинг ва тушунинг! Биласизки, ҳар бири мусулмон-мусулмонга биродардир. Мусулмонлар-ўзаро биродардирлар. Шундай экан, кишига биродари чин кўнгилдан рози бўлмагунча, унинг моли ҳалол бўлмайди.” Дедилар.
Яна Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳий васаллам: “Огоҳ бўлинглар, мендан кейин айримларингиз бошқаларингизнинг бўйнига урадиган кофир бўлиб кетмангиз!” дедилар (Муттафақун алайҳ) .
Яна Расулуллоҳ Соллаллоҳу алайҳий васаллам айтдилар: “Аллоҳга дунёнинг завол (тугаш) топиши мусулмон кишининг қатл (ўлдириш) этилишидан кўра енгилроқдир” дедилар. (Имом Муслим ва бошқалар ривоят қилган.)
Шундай экан азиз биродарлар билиб билмасдан бир мусулмон биродарингизни кофирга чиқарманг. Ёки кўча куйда ижтимоий тармоқларда мусулмонди кофирга чиқараётганларга хайрихоҳ бўлманг. Ёшларимизни ҳам бундай нотўғри таълимот таъсирига тушиб қолишлигидан асранг.
Мусулмонни кофирга чиқариш гуноҳларнинг энг улкани ва энг ёмонидир.
✍️✍️ Узун тумани “Домла Муҳаммадий” жоъме масжиди имом хатиби: А.Зиядуллаев
https://t.me/surxonmuslimuz