Вафот этган одам учун қабристонда бир қабр қазилиб, шу ерга дафн қилинади. қабр
охират ҳаётининг, абадият мамлакатининг эшигидир.
Қабрларни зиёрат этиш чоғида қуйидагиларга алоҳида диққат қилиш лозим:
— қабристонга салом бериб кирилади. қабрни зиёрат учун дарвозадан кириларкан,
қабристонда ётган барча мусулмонлар учун»Ассалому алайкум ё аҳлал кубур», яъни: «Салом
сизга, эй қабристон ахли», — деб салом берилади;
— қабрларни зиёрат қилиш суннатдир, чунки пайғамбаримиз: «қабрларни зиёрат қилинг.
Бу зиёрат сизга ўлимни эслатади», — деганлар. қабристонга борганда, у ерда ётган
маййитларнинг аҳволини ўйлаб, улардан ўгит-насиҳат олиш лозим. Улар ҳам биз сингари бу
дунёда яшаганлар, қайғули, шодлик вақтлари бўлган. Вақти келиб, Аллоҳ уларни чақиргач, бу
дунё билан видолашганлар. Улар нариги дунёда нима қилаётган эканлар? Биз борганимизда
нима қиламиз? Ҳолимиз нечук кечади? қисқа қилиб айтганда, қабристон зиёрати ўлимни ва
охиратни хотирлатса, унинг катта фойдаси бўлади.
— қабристонда кимни зиёрат қилинса, уларнинг руҳига ҳамда барча мусулмонларнинг
руҳларига бир марта Фотиҳа сураси, уч марта Ихлос сураси(«Қулҳу оллоҳу аҳад») ўқилади.
Булардан ташқари Ёсин, Мулк(«Таборак») суралари ҳам ўқиб бағишлашнинг савоби каттадир.
— қабрларни зиёрат қилиш чоғида Қуръонни қисқароқ тиловат қилинса, турган ҳолда,
узунроқ бўлса, ўтириб ўқилади. Мумкин бўлса қиблага юзланиб, бўлмаса маййитнинг бош ёки
оёқ томонида ўқилади.
— қабрларга шам ёқиш, қабр тошларини ўпиш тўғри бўлмайди.
— қабр устига ўтириш, босиб юриш, қабр рўпарасида намоз ўқиш дуруст эмас.
— қабр йўқолмаслиги учун бош ёки оёқ томонига бирон тош ёки тахта қўйиш мумкин.
Лекин чиқими кўп ва жуда кўркам қабртошлар ўрнатиш дуруст бўлмайди.
— қабр зиёрати учун белгиланган бир вақт йўқ. Исталган вақтда зиёрат қилиш мумкин.
— қабрга гул қўйишнинг маййитга бирон фойдаси йўқ. Ислом динида қабрларга гул,
дарахт, ўтлар экиш мумкин ҳисобланади.
Маййитга фойдаси бўлган нарсалар:
— Қуръон ўқиб, савобини маййитнинг руҳига бағишлаш;
— маййит учун хайри дуо қилиш;
— садақалар, хайрлар улашиб, савобини маййитнинг руҳига бағишлаш.
Шурчи тумани Толли ота жоме масжиди имом хатиби Рашидов Хайбатуллох