Ватан – жондан азиз. Она Ватанни ҳимоя қилиш, унинг ҳар бир қарич ерини асраб авайлаш — бу бир ойлик кеча ва кундузги ихтиёрий ибодатга тенглаштирилган амалдир.

Ҳаммамиз учун меҳрибон бўлган зот пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки Аллоҳ таоло йўлида бир кундуз ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундузи (нафл) рўза тутиб, кеча ибодат қилганлик савоби ёзилади. Кимики сарҳадни қўриклаб турганда ҳалок бўлса, унга ҳам худди шундай ажру-савоб мукофоти бўлади ва шаҳидлик мақоми берилиб, барча фитналардан омонда бўлади».

Ҳар йили мамлакатимизда 14 январ  — Ватан ҳимоячилари куни сифатида кенг нишонланади. Бунинг замирида жондан азиз Ватанимизни душманлардан асраш, тинчлигини сақлаш, чегараси дахлсизлигини таъминлаш, мустақиллигини янада мустаҳкамлаш шу заминда яшаётган ҳар бир ихлосли мусулмон фарзандининг муқаддас бурчи эканлигини эслатиш бор.

Шундай экан, барчамиз Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг «Икки кўз эгасини дузах оташи куйдирмас: бири — Аллоҳнинг азобидан қўрқиб йиғлаган кўз , иккинчиси — Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиб бедор бўлган кўз» (Имом Термизий ривояти) деган муборак ҳадисларини фарзанду-набираларимиз онгига сингдириб ҳақиқий ватанпарвар қилиб тарбиялайлик.

Аллоҳ таоло юртимиз посбонларини савобли амалларда давомли қилиб, жонажон юртимизни барча бало ва касалликлардан омонида сақласин.

Абдуллахон МИРЗАЕВ,

Денов тумани Муҳаммадкул жоме масжиди имом-хатиби.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here