Анвар ва Умар сахрода бир неча кун юришди. Улар сув тугагандан сўнг икки кун йўлда адавом этишди. Чанқоқ уларни силласини қуритди. Қуёш оташ каби уларни ёндирарди. Берахм сахронинг қумлари эса оёқларни куйдирарди. Улар ташналикдан қийналиб, қадам-ба қадам умидсизланиб боришарди. Иккиси хам сувга олиб борадиган энг яқин йўл хақида пичирлашарди.

Анвар: “бу энг яқин йўл”, деб қўли билан кўрсатса, Умар қарши томонга ишора қиларди. Фикирлари бир жойдан чиқмаган дўстлар жанжаллашиб қолишди. Бу эса Анвар дўстининг юзига бир тарсаки уриши билан якунланди. Умар унга жавоб қайтариай, қумга: “бугун дўстим билан тортишиб қолдим. Шу учун, у мени юзимгм бир тарсаки урди”, деб ёзиб қўйди.

Икки дўст йўлда давом этишди. Узоқда анхор кўринди. Анвар югура бошлади. Умар хам дўстининг ортидан чопиб, ундан ўзиб кетди. Умарни ташналик ва чанқоқ шу қадар азоблагандики, у сузишни билмаслигини унутиб, ўзини анхорга отди. У сувга тушдию чўка бошлади. Анвар келиб дўстини қутқарди.

Умар чўнтагидан пичоқ олиб, харсанг тошга: “бугун дўстим менинг хаётимни сақлаб қолди”, деб ёзиб қўйди. Унинг бу ишидан дўсти хайрон бўлиб:  “юзинга тарсаки урганимда қумга ёздинг. Жонингни сақлаб қолганимда эса, тошга ёзаяпсан?”, деди. Умар : “юзимга урганинг бир ходиса эди холос. Шамол келиб,  ёзувни ўчириб ёборади. Худди шунинг дек, тарсаки хам ёдимдан ўчирилади. Лекин , ўлимдан асраб қолганинг улуғ иш шу боис уни тошга ўйиб ёздим. Бу ёзув тошдан ўчирилмаганидек, менинг ёдимда хам абадий қолади. Зеро, яхши дўст хатоларини унутиб, гўзал сифатларини ёдда сақлайди”, деди.

  

Шеробод тумани “Абдувайит хожи ” Жоме масжиди имом хатиби     И.Ўтанов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here