Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
«Исломнинг инсоният маданиятидаги таъсири» нафақат Муҳаммад соллолоҳу алайҳи ва салламнинг пайғамбар этиб юборилиши, Ислом дини рисолати ва таълимотларига, балки воқеъликка, башариятнинг бугуни ва келажагига, Ислом умматининг маданият тузилиши ва уни йўналтиришдаги фаол ўрнига чамбарчас боғлиқ бўлган ҳаётий мавзудир.
Кўриб турганингиздек бу каби катта мавзуда баҳс юритиш бир шахс эмас, балки бутун бир академия шуғулланишга лойиқ мавзудир. Зеро, бу инсоний оламшумул мавзу ҳаётнинг барча майдонларида давомли ҳаракат этиб келди. Ислом ҳаракати замон ҳам, чегара ҳам билмасдир. Замоний майдонда Ислом дини, биринчи Ислом асридан то ҳозирги кунимизгача ҳаётда давом этиб келмоқда. Бундан кейин ҳам давом этади. Маконий майдондаги ҳаракатига келсак, Ислом дини шарқу ғарбгача етди ва етажак. Ислом дини маънавий майдонда ақидадан тортиб то одоб ахлоқ, юриш туришгача, ижтимоий ва шахсий майдондан тортиб то сиёсат, қонун ва халқаро алоқаларгача, халқ касби ҳунаридан тортиб то меъморчилик, адабиёт, шеърият ва беназир дид-фаросат майдонларида ўзлигини намоён этди.
Мазкур майдонларнинг ҳар бири бир қанча томонларни ўз ичига олган кенг майдондир. Бу майдонлар билан атрофлича танишиш эса ҳар бир мавзуга тегишли соҳада забардаст мутахассис устозларга эга илмий академиялар вазифасидир. Академияда ҳар бир соҳа ўз мутахассисига топширилади. Мисол учун: бир устоз ақида ва исломий фикрлар ҳақида тадқиқот ишлари олиб боради. Иккинчиси ижтимоий соҳада Исломнинг ўрни ҳақида, учинчиси қонун ҳақида, тўртинчиси ҳуррият ва тенглик ҳақида, бешинчиси аёллар ҳуқуқи ва аёлларнинг жамиятдаги ўрни ҳақида ва ҳакозо.. натижада Исломнинг инсон маданиятидаги ҳиссаси ҳақида бир китобча ёки китоб эмас, балки бутун бошли энсиклопедия вужудга келади.
Аллоҳ таолонинг: ( Энди агар унга шаррос қуйган ёмғир тегмаган бўлса, майдалаб ёққан ёмғир ҳам кифоя қилади. Оллоҳ қилаётган амалингизни кўргувчидир), (Бақара 265).
Биз Ислом маданиятининг дунёга таъсирини мухтасар шаклда, дунё халқларининг ҳаёти ва маданиятида яққол намоён бўлган ўнта муҳим ҳадялар ва асосий қимматли тортиқларда кўрсатишимиз мумкин. Бу ўнта ҳадя инсониятни тўғри йўлга бошлашда, инсоният ислоҳоти, уйғониши ва тараққиётида катта рол ўйнаган асосий омиллар ҳисобланади. Бу ўнта ҳадя инсониятнинг қоронғу ўтмишидан бутунлай ўзгача янги нурли ҳаёт яратди. Бу ўнта ҳадя қуйидалардан иборат:
1-Соф тавҳид ақидаси.
2-Инсоният бирлигининг асоси ва башариятнинг тенглиги.
3-Инсоннинг мукаррам ва олийлигини эълон қилиш.
4-Аёлларга ҳуқуқ ва ҳурматини қайтариш.
5-Ноумидлик ва бадбинликка қарши кураш, ҳар бир инсон қалбида умид, ишонч ва улуғлик уруғини сочиш.
6-Дин билан дунё орасини жамлаш ва тарқоқ жамоатларни бирлаштириш.
7-Дин билан илм ўртасида доимий муқаддас алоқани вужудга келтириш, дин билан илмнинг оқибатини бир-бирига боғлаш, илмни улуғлаш, илм олишга қизиқтириш ва Аллоҳ ризосига етказувчи илм йўлини кўрсатиш.
8-Ақлни ишлатиш, диний масалаларда ақлдан фойдаланиш ҳамда инсонни ўз вужудидаги ва коинотдаги оятларга назар қилишга чорлаш.
9-Ислом уммати ўзининг бутун дунёга васийликларини, одоб-ахлоқ, йўналишлар, шахслар ва миллатларни яхшиликка буюриб, мункар ишлардан қайтарувчи эканини қабул қилиш, адолат ўрнатиш ва Аллоҳ учун гувоҳ бўлиш масъулиятини зиммасига олишларидир.
10-Халқаро маданиятли ақидавий бирлик.
Юқоридаги унвонларнинг ҳар бирини зимнида маданиятлар, Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам пайғамбар этиб юбирилишларидан олдинги жоҳилият асрлар ҳамда Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи ва саллам юборилгандан кейин дунёга келган инсон ҳаётини батафсил ва ўта ишончли тарзда баён этувчи узундан узоқ қиссалар ўрин олади. Бинобарин, мазкур унвонларнинг ҳар бири мустақил китоб бўлишга арзигулик мавзулардир.
“Мурч бобо” жомеъ масжиди имом ноиби Маъсидхон Чориев