Ислом дини, аввало, инсонни рухий-маънавий хамда жисмоний покликка чакиради. Дунёда Исломдан бошқа ҳеч бир дин, тузум ёки фалсафа покликни ва озодаликни бу қадар юксак даражага кўтармаган. Чунки поклик бўлмаса, банданинг ибодати ҳам қабул бўлмайди. Исломда барча ибодатларнинг қабул бўлиши учун аввало, банданинг қалби, нияти пок бўлиши керак. Қолаверса, ибодатларнинг қабул бўлиши учун инсоннинг бутун танаси, кийим-боши ва ҳатто ибодат жойи ҳам пок, турли катта-кичик нажосат ва нопокликлардан холи бўлиши керак. Динимизда инсонларнинг ҳамма соҳада тоза, покиза бўлишларига алоҳида эътибор берилган. Сабаби, покиза одамдан ифлослик, разиллик чиқмайди, поклик яхши инсонликнинг кўзгусидир. Агар инсон озодаликка риоя қилиб юрса, бу борадаги одобларимизга амал қилса, гўзаллик ва саломатликнинг энг олий даражасига эришади. Аллох таоло пок бандаларини яхши кўришини бир неча уринларда зикр килиб ўтган. Жумладан: яъни: «Унда покланишни хуш курадиган кишилар бор. Аллох эса покланувчиларни севади» (Тавба, 108).
Ушбу оятда Аллох таоло поклик ва пок кишиларни мақтамокда. Пок кишиларни яхши куришини зикр килмокда, бу эса, покликка канчалик катта эътибор бери-шимиз кераклигини кўрсатиб турибди.
Поклик ва озодалик даражаси на қадар улуғлигини қўйидаги ҳадиси шарифдан ҳам яхши билишимиз мумкин.
яъни: Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққосдан, у эса отасидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Албатта Аллоҳ мулойимдир, мулойимликни севади, покизадир, покизаликни севади, карамлидир, карамлиликни севади, ўта сахийдир, ўта сахийликни севади»(Термизий, Баззор ва Абу Яъло ривояти).
Бошка бир хадисда эса: яъни: «Поклик кишини имонга чакиради. Имон эса, уз эгаси билан жаннатда биргадир» (Табароний ривояти), дейилган.
Дархакикат, хар бир инсоннинг калби пок булиши лозим. Чунки калб инсон танасининг подшохи, колган аъзолар унга эргашувчидир.
Имом Раззолий (р.а.) бундай деганлар: «Киши зохирий нопокликлардан сакланиш билан бирга ботинини хам пок тутиши лозим. Чунки ботиний иллатлар кишини нафакат бу дунёда халокатга бошлайди, балки охиратда хам аламли азобга дучор булишига олиб боради. Покликни истовчи калб гуё бир ошиён, фаришталар куна-диган макон. Тина, хасад, кибр, гараз, газаб каби касалликлар билан иллатланган калбда фаришталар кандай куним топсинлар!»
Аллох таоло бундай мархамат килади: яъни: «Либосларингизни покланг» (Муддассир, 4).
Мумин киши, албатта, либосини хам пок, озода холда тутиши лозим. Шу билан бир қаторда ён атрофни тоза озода тутиб борсин. Чунки либос ҳам ён атрофимизни тозалаб туриш инсон зийнати хисобланади.
Биз дунёга келганимизда хаётимиз учун барча шароитлар тайёр эди. Оёкларимиз остига ерни тушаб, уни турли гуллар билан безатиб куйган зот Аллох. таолодир. Атрофимизда эса турли хил мевали ва манзарали дарахтлар олам чиройига чирой кушиб турганини куриб, кузларимиз кувнайди. Атрофимизни турли зарарли нарсалардан ва ифлосланишдан сакласак, узимиз ва ахлимизнинг хаётини caклаган бўламиз. Шунингдек, тупрок, сув, хаво ва бошка нарсаларни тоза саклаш, уларнинг ифлосланишига йул куймаслик ва соглик учун зарарли булган нарсалардан сак-ланиш кабилар шариатимиз буйругидир. Минг афсуслар бўлсинки, Вилоятларда учраб қоладиган айрим одамлар пана жойлага бавл қилмасдан йўл ёқасида, одамлар кўз ўнгида, бавл қилишлари, бошқаларга нисбатан, ҳурматсизлик бўлиб, ўзларини гуноҳкор бўлишига олиб келади.
Расул акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам қазойи ҳожат одоблари ҳақида марҳамат қилиб шундай деганлар:
яъни: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Учта лаънат олиб келадиган амалдан эҳтиёт бўлинглар: Сув ҳавзаларига, йўл ўртасида ва одамлар салқинланаётган жойларда қазойи ҳожат чиқаришдан, деб огоҳлантирганлар».
Ушбу ҳадиси шариф бебаҳо илоҳий неъмат сув ҳавзаларини, одамлар фойдаланадиган кўча ва йўллар ҳамда соя салқин жойларни эҳтиётлаб сақлаш муҳим эканлигини яна бир бор таъкидлайди.
Бундан ташқари жамоат жойларида, ўқув даргоҳларида, кенг жамоатчилик фойдаланадиган метро, автубос, йўналишдаги авто уловларда ҳам тозаликка риоя қилишимиз лозим. Уларга писта пучоқлари ва маъиший чиқиндиларини ташлаб ифлос қилмаслигимиз даркор. Ҳар вақт ва ҳар жойда тозалик ва поклик одобларига риоя қилишни асло унутмайлик, зеро поклик имондандир деб бежизга айтилмаган.
Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда ҳар бир вилоят шаҳарларимиз кундан кун обод бўлиб бормоқда бундай хайрли хашарда иштирок этаётган ён атрофимиз тозалигига хиссасини қушиб бораётганларни барчани Аллоҳ таолао яхши ниятларига етказсин.
Аллох таоло бу дунёни чексиз хикматларга тула холда яратган. Инсонлар учун яратилган барча мавжудот Холикнинг мавжудлигига далолат килади. Шунингдек, атрофимизда руй бераётган табиат ва манзараларнинг янгиланиб туриши Аллох таолони танитувчи далиллардир бу билан ҳар бир инсоннинг кўзи қувнаб қалби равшан бўлади.
Аллох таоло барчаларимизни Узи севган бандаларидан килиб, Юртимизни бунданда обод бўлишини насиб айласин.
Шўрчи туман бош имом-хатиби А. Ҳабибуллаев