Ироқ ҳукумати Сovid-19 коронавируси тарқалиши муносабати билан мамлакатдаги барча таълим муассасалари 10 кунга ёпилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.

Бундан ташқари, кинотеатрлар, кафелар ва бошқа ҳордиқ масканлари ҳам 7 мартга қадар ёпиқ бўлади. 

Ироқ фуқароларининг Хитой, Эрон, Япония, Жанубий Корея, Таиланд, Сингапур, Италия, Кувайт ва Баҳрайнга бориши тақиқланди, дипломатик делегациялар бундан мустасно.

Ироқ соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, бир муддат Эронда бўлиб қайтган бир оиланинг тўрт аъзосида коронавирус аниқланган. Нажаф шаҳрида эса коронавирус юққани аниқланган эронлик талаба ватанига қайтариб юборилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here