Аллоҳ таолога беадад шукрлар бўлсинки, сизу бизни Қалбимизга қувонч улашадиган муминларга хурсандчилик улашадиган Қурбон ҳайити кунларига ҳам саноқли кунлар қолди! Бу кунда ҳамма баробар хурсанд  бўлади, Аллоҳ  таолонинг  кўплаб  хайру  баракаси  ер  юзидаги бандалари  устига  ёғилади.  Зеро,  мусулмонларнинг  энг  мўътабар байрамларидан  бири  Қурбон  ҳайити  Зулҳижжа  ойининг  10-куни нишонланади. Қурбон ҳайити Ҳаж ибодатлари тамом бўлгани муносабати ила ҳамда Аллоҳ азза ва жалланинг йўлида қурбонлик қилишга тайёрликни изҳор қилишлик учун шариатга киритилган байрам ҳисобланади.

Аллоҳ-таоло Қурони Каримда шундай  дейди

“Сиз парвардигорингизга намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг” (Кавсар 2 оят).

 Қурбонлик қилишдан мақсад банданинг Аллоҳнинг амрига итоатини, тақво қилишдир. Инсон Аллоҳни қанча покласа, зикр қилса, Қурбонлик қилиш ҳам, Аллоҳнинг йўлида ҳар қандай қурбонлик беришга тайёр эканини кўрсатиш ҳам ўша ҳидоят учун Аллоҳ таолони амрини бажаришдир.

Демак қурбонлик сўйишни диннинг шиорларидандир. Ундан ташқари жониворларни сўйишда биз учун бошқа фойдалар ҳам бор. Дунёвий фойда масалан, ейиш, ичиш бўлса, Охиратдаги фойда эса улкан савобдир. Қурбонликдаги ихлос, хоссатан Аллоҳ таоло ва савоб олиш мақсади билан қилишдир.

Динимиз буюрган молиявий ибодатлардан бири зулҳижжа ойининг ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунларидан бирида қурбонлик қилишдир. Қурбонлик Аллоҳ йўлига жонлиқ сўйиш бўлиб, унинг замирида бой-бадавлат кишилар ўз тасарруфларидаги мол-дунёдан боқувчисини йўқотганлар, етим-есир, қарздорлар, қўни-қўшнилар ва кам таъминланган оилаларга хайр-эҳсон қилиш ётади. Бу билан жамият аъзолари ўртасида дўстлик, ҳамжиҳатлик, меҳр- оқибат ришталари янада мустаҳкамланади.  Шунга кўра Қурбон ҳайити кунлари Аллоҳ таолога севимли энг яхши иш қодир бўлганларнинг қурбонлик сўйишидир.

Қурбонлик қилиш Иброҳим Халилуллоҳдан қолган амал бўлиб, Ҳанафий мазҳабимиз бўйича закот нисобига етарли маблағга эга бўлган кишилар учун зиммасида вожибдир.

Қурбонликка аъзоларида ҳеч қандай айбу нуқсони йўқ туя, қора мол, қўй ва эчки сўйиш мумкин. Пайғамбаримиз нинг муборак ҳадисларида: яъни:

“Қурбонликларингизни каттароқ қилинглар, чунки улар Сирот кўпригида сизларга улов бўлади”,деб айтганлар (Имом Дайламий ривояти)

 Қурбонлик қилган киши қурбонлигининг гўштидан ейди, истаган кишиларга ҳадя қилади ва бир қисмини кейин ейиш учун олиб қўяди. Агар оиласи катта бўлса, қурбонлик гўштининг ҳаммасини оила учун олиб қолиши мустаҳабдир

Аллоҳ таоло сизу бизга қалбимиздаги ниятимизга кўра муомала қилади. Чунки, Қуръони Каримда марҳамат қилинади

 яъни: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли -У зотни улуғлашларингиз учун -уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!”  (Ҳаж сураси, 37-оят).

Ҳақиқатан ҳам, қурбонликка сўйилган ҳайвонларнинг гўштларига ҳам, қонларига ҳам Аллоҳ таоло муҳтож эмас. Қурбонлик қилишдан мақсад банданинг Яратувчи амрига итоатини ва тақвосини намоён этишдир. Банда ихлос билан қурбонлик қилиб, Аллоҳ йўлида жонлиқ сўймоқдами, демак, ўша банданинг Аллоҳ таолога тақвоси бор экан. Шу билан бирга қурбонлик

қилиш банда учун Аллоҳни улуғлашга бир фурсатдир

 Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у(қурбонлик) у учун дўзахдан парда бўлади” дедилар” (Табароний ривояти). Демак қурбонликдан мақсад гушт ейишлик эмас балки бу ибодатдир.

Қурбонлик қилувчи инсон қурбонлигини иложи бўлса ўзи суйгани афзал агар жонлиқни суйишликка имконияти бўлмаса олдида туриб такбир айтиб туришлик суйилаётган қурбонлиги гуноҳларига каффорат бўлади.   

Мана шундай улуғ айём кунида мусулмонлар бир-бирларига қучоқ очиб,

Парвардигорлари инъом этган хушнудликни баҳам кўрадилар. Очиқ чеҳра,

ёруғ юз билан кўнгилларига хурсандчилик улашадилар.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг розилиги йўлида холис ниятлар

билан қилаётган қурбонликларимизни, ибодатларимизни даргоҳида ҳусни

мақбул айласин! Юртимиздан муборак ҳаж сафарига борган барча ҳожиларимиз ибодатларини мукаммал адо этиб, Ватанимизга соғ-саломат

келишларини Аллоҳ таоло муваффақ қилсин! Барча воҳадошларимизга Қурбон Ҳайити муборак бўлсин.

 

Шўрчи туман бош имом-хатиби    А. Ҳабибуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here